Бош саҳифа / Жамият / Ҳажга муносиблар боради

Ҳажга муносиблар боради

Муқаддас ислом динининг фарз амалларидан саналган муборак Ҳаж сафари олдидан вилоятимизда ҳам тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.

Маълумотларга кўра, жорий мавсумда вилоятимиздан жами 800 нафар фуқаронинг Ҳаж ва Умра зиёратига бориши кутилаяпти.

Фуқароларнинг виждон эркинлиги ва диний эътиқодга бўлган конс- титуциявий ҳуқуқларини тўлиқ таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил  7 июндаги “Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда вилоят ҳокимининг шу йил 23 сентябрдаги фармойиши асосида ташкил этилади. Шунингдек, вилоят ҳокимлиги ҳузурида “Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳайъат ташкил этилади. Шунингдек, айни пайтда шаҳар ва туман ҳокимликларидаги ташкилий гуруҳлар қошида ахлоқ комиссиялари ҳам фаолият олиб бормоқда. Унга Ўзбекистон Республикаси мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлимлари, олий ўқув юрти педагоглари, маҳаллалардаги диний ва маърифий ишлар бўйича маслаҳатчилардан иборат вакиллар жалб этилган.

Ахлоқ комиссияси «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига борадиган фуқаролар рўйхатини холисона ва ижтимоий адолат мезонлари асосида шакллантириши, белгиланган тартибга қатъий риоя этилишини таъминлаши, сафарга кетаётган фуқароларнинг маънавий ва ахлоқий фазилатлари, оилаларидаги ижтимоий-маънавий муҳит, қолаверса, диний билимлари даражасини аниқлаши лозим.

— Ҳаж амалини адо этмоқчи бўлган киши энг аввало, Яратганга иймон келтириши, намоз ўқиши, моли ҳисобга етган бўлса закот бермоғи, рамазон рўзасини тутиши жоиз ҳисобланади, — дейди Ўзбекистон Республикаси мусулмонлар идораси вилоят вакили Алиакбар Сайфуддинов. — Йўлига қодир бўлиш жумласига изоҳ берсак, бунда сафар йўли хатардан холи, саломатлиги яхши бўлиши, ҳажга бориб келгунча оиласининг истеъмоли учун зарур барча нарсаларни тахт қилиши лозим. Жорий йилда “Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш бўйича ҳукуматимиз томонидан махсус қарор ва унинг асосида низом қабул қилинди. Низомда барча ташкилий ва амалий ишлар кўрсатиб берилган. Унда навбатда турган зиёратчиларнинг доимий яшаш жойи ўзгарган тақдирда, уларнинг аввалги манзили бўйича навбати сақланиб қолиши, тиббий кўрикдан ўтказишнинг барча босқичлари бепул бўлиши, авиачипталар нархини арзонлаштириш «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига борадиган зиёратчиларнинг ягона онлайн навбат тизимини шакл лантирилиши ва мазкур тизим доимий равишда янгилаб борилиши кўзда тутилган. Номзодларни саралашда ҳам Низом талаблари устувор ҳисобланиб, унда “Ҳаж” тадбирига боришга нав- батга қўйиладиган номзодлар моддий ва жисмоний жиҳатдан  қодир бўлиши,  амалларни тўла-тўкис адо этиши учун етарли диний билимга эга бўлиши, маънавияти, маърифати ва одоб-ахлоқи билан маҳаллада обрў-эътиборга эга бўлиши, оиласидаги муҳитнинг соғломлиги ва фарзандларининг ижобий тавсифланиши, йўлдан адашганларни соғлом турмуш тарзига қайтариш, уларнинг ижтимоий мослашувига ёрдам бериши, маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказиладиган хайрия тадбирларида иштирок этиши ҳамда Низомнинг 46-банди талабларига жавоб бериши лозимлиги кўрсатиб ўтилган.

— Ҳозир 45 ёшдаман,­ — дейди Термиз тумани  Амир Темур маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Ибодулла Давлатов.­ — Узоқ йиллик орзуим ушалмоқда, ахлоқ комиссияси томонидан Ҳаж сафарига борувчилар рўйхатига олиндим. Барча жараёнлар адолатли ўтказилганидан хурсандман.

Муборак ҳаж сафарларига боришни ихтиёр этган юртдошларимизнинг ёруғ ниятлари ижобатини тилаймиз.

Баҳром НОРМУРОДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тавсиялар берилди

Саноат хавфсизлигини таъминлаш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” акционерлик жамияти тасарруфидаги корхоналарда навбатдаги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE