Бош саҳифа / Жамият / Аждодлар ибрати

Аждодлар ибрати

Ватан — биз учун саждагоҳ каби муқаддас, беқиёс манзил. Ватанпарварлик эса ёлғиз ўз Ватанига меҳр қўйишдан иборат эмас. Бу жуда катта ҳис…

БуВатан билан ўзини бир бутунликда, деб билиш, унинг яхшиёмон кунларида асқотиш демакдир. Зеро Ватанга садоқат, Ватанга фидойилик бизга улуғ боболаримиздан меросдир.

Нажмиддин Куброни бир эсланг. Бу табаррук зот нафақат ўзининг ақл-заковати, илму маърифати билан, балки, айни замонда Ватан учун жанг майдонида кўрсатган жасорати билан ҳам тилларда достон бўлган.

Аллома яшаган давр- ларда Хоразмшоҳлар давлати инқирозга юз тутганди. Буни англаб етган Шайх Нажмиддин Кубро турли мамлакатлардан келган шогирдларига “Энди юртингизга боринг. Шарқдан фитна олови келмоқда. Кўп ўтмай у ҳамма ёқни куйдириб кул қилади”, дейди. Шогирдлари: “Устоз, дуо қилинг, бу офат мусулмон оламидан даф бўлсин. Ахир, сизнинг дуонгиз ҳар доим ижобат бўлғайку”, дейишади. Бунга жавобан Ҳазрат: “Бу қазои мубрам (ўзгармас)дир. Уни дуо билан қайтариб бўлмайди”, дейди. “Ундай бўлса сизни ҳам олиб кетайлик”, дея илтижо қилган шогирдларига Ҳазрат қатъий қилиб: “Мен бу жангда шаҳид бўламан. Менга киндик қоним тўкилган тупроқни — Хоразмни тарк этишга рухсат йўқ”, дейди.

Башорат этилган офат — мўғул-татар бос- қинчилари Урганчга бало-қазодай ёприлиб келади. Ҳатто, Чингиздек қонxўр бир xон Нажмиддин Куброга ўз яқинлари билан шаҳардан чиқиб кетишга ижозат беради. Аммо Ҳазрат бу таклифни рад этади. У 76 ёшда бўлишига қарамасдан шаҳар ҳимоячиларини бошлаб, қилич кўтариб жангга киради. Бир ҳамлада душман байроғини тортиб олгач, ҳалок бўлганидан кейин ҳам туғни қўлидан бўшатмайди. Ўн нафар ёғий ҳарчанд уринса-да байроқни ололмагач, шаҳид шайxнинг бармоқларини чопиб ташлайди.

Бу мардларча жасорат, Ватан учун ўз жонини қурбон қилиш эмасми?! Аxир, бундан ортиқ юртга муҳаббат, қаҳрамонлик бўладими?! Мана, сизга чинакам ватанпарварлик, xалқпар- варлик! Бундан ҳар қанча фаxрлансак арзийди. Агар фарзандларимизга боболаримизнинг мана шундай жасорати ҳақида кўпроқ сўзлаб берсак, улар ҳам бундан ибрат ва улги олиб аждодларимизга муносиб авлод бўлишга ҳаракат қилади.

Қурбон ЖЎРАНАЗАРОВ,
Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тавсиялар берилди

Саноат хавфсизлигини таъминлаш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” акционерлик жамияти тасарруфидаги корхоналарда навбатдаги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE