Бош саҳифа / Жамият / Ҳаж зиёратидан қайтишди

Ҳаж зиёратидан қайтишди

“Ҳаж — 2018” мавсуми доирасида 408 нафар сурхондарёликлардан иборат биринчи ва иккинчи гуруҳлар “Мадина — Қарши” йўналиши бўйича Ўзбекистонга етиб келишди.

Ҳаж зиёратидан қайт- ган воҳадошларимизни Шеробод туманидаги имом Термизий мажмуасида кутиб олиш маросими ўтказилди. Унда вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги, божхона, соғлиқни сақлаш бошқармалари вакиллари, ДСЭНМ ходимлари ҳамда воҳанинг шаҳар ва туманларидан жами 408 нафар зиёратчи, гуруҳ раҳбарлари ва шифокорлар иштирок этишди.

Тадбирда ҳаж зиёратидан қайтган ҳожиларни вилоят ҳокимлиги, жамоатчилик вакиллари, маҳалла фаоллари воҳадошларимиз номидан муборакбод этишди. Шундан сўнг, имом Термизий хотирасига Қуръон тиловат қилинди.

Ҳожиларимиз Юртбошимиз ва ҳукуматимиз ғамхўрлигидан беҳад мамнун эканлигини изҳор этишди. Ҳожиларни кутиб олиш тадбирлари вилоят ҳокимлиги ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги, мутасадди ташкилот ва идоралар ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

Сарвар ТЎРАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan