Ҳаётингизни хавфдан асранг

0
54

Оқрабод — Қумқўргон — Қудуқли янги темир йўл линияси “Дарбанд темир йўл масофа” корхонаси ҳудуди ҳисобланади. Йўналишда 39 та темир йўл кесишмаси мавжуд.

Уларнинг ҳаммаси автомобиль йўллари билан туташ. 6 таси қўриқланадиган, 33 таси қўриқланмайдиган темир йўл кесишмаларидир. 2018 йилнинг 4 ойида 5 таси қайтадан қурилиб, замонавий кўринишга келтирилди. Бу кесишмаларда ҳар ойда ҳар хил даражада қоидабузарликлар содир этилмокда. Гарчанд темир йўл кесишмаларида поезд состави яқинлашаётганлигини билдирувчи чироқлар ёниб турганига қарамай, баъзи ҳайдовчилар автомобиль (техника)ларини тўхтатмай “тезроқ ўтиб олай” деган мақсадда тезликни оширишмокда. Қўриқланадиган темир йўл кесишмаларида шлагбоумлар туширилганда ҳам айрим ҳайдовчилар поезд состави ўтишини кутиб турмай автотраспортларини ҳайдаб кетиш ҳоллари учрамокда.

“Дарбанд темир йўл масофа” корхонаси йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмайдиган, шошқалоқ ҳайдовчилар томонидан содир этилаётган бундай нохуш ҳолатлар юзасидан вилоят ЙҲХБга тўлиқ маълумотлар юборилмоқда. Шунингдек,темир йўл яқинида жойлашган ташкилотлар, маҳаллалар, ўқув масканлари ва шахсий транспорти бўлган фуқаролар билан ўтказилаётган учрашувларда бошлиқ ўринбосарлари Х.Муртазоев, Ч.Ирмуминов, И.Шераматов, С.Умбаров, Х.Мустафоқулов, Н.Эрсариевлар темир йўл кесишмалари ва темир йўлдан ўтиш қоидаларига амал қилмаслик салбий оқибатларга олиб келиши ҳақида тушунтириш олиб боришаяпти.

Охирги вақтларда Оқробод — Қумқўрғон — Қудуқли темир йўл оралиғида ва бекатларга яқин жойларда яшайдиган аҳоли томонидан темир йўл атрофида чорва молларини боқиш ва қаровсиз қолдириш ёки ёш болаларга ишониб ташлаб кетиш ҳолатлари бот-бот учраб турибди. Моллар темир йўлга чиқиб поездлар ҳаракатини қийинлаштирмоқда. Боз устига ушбу жойларда айрим ёш болалар рельслар устига ҳар хил буюмлар (тош, темир парчалари ва ҳоказо)лар қўйиб кетишаяпти ва йўл белгиларини оғнатиб, ўғирлашмоқда.

Азиз ватандошлар! Пўлат излар атрофида ҳаракат қилиб кесиб ўтиш вақтида эҳтиёт бўлмасангиз, тўхтаб турган поездлар тагидан ўтсангиз ўзингизни нималар кутаётганини ўйлаб кўринг. Ҳушёрлик ҳамиша зарур

К. НОРМАМАТОВ,
“Дарбанд темир йўл масофа” корхонаси раҳбари
О. ҚУРБОННАЗАРОВ,
“Ўзтемирйўлназорат” давлат инспекцияси Қашқадарё филиали бошлиғи

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг