Бош саҳифа / Жамият / Ҳаётимиз янада фаровон бўлади

Ҳаётимиз янада фаровон бўлади

Юртимизга ташриф буюрган 2019 йил ўзгача шукуҳ ва тароват билан мамлакатимиз миқёсида кенг нишонланди. Кўчалар ва хиёбонлар заргарона тусда безатилди. Саҳналаштирилган байрам тадбирлари юртдошларимизга хушкайфият улашди.

Янги йил кечаси байрамона безатилган дастурхон атрофида оила аъзоларимиз билан биргаликда 2019 йилни шоду хуррам кутиб олдик. Телевизор орқали Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз халқига йўллаган байрам табриги ҳамда Олий Мажлисга Мурожаати оила аъзоларимизда катта таассурот қолдириш билан бирга халқимизда эртанги кунга нисбатан ишонч уйғотди. Унда айтилган фикрлар, тилаклар кучимизга куч, ғайратимизга ғайрат қўшди.

Айниқса, Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатида “Нияти улуғ халқнинг — иши ҳам улуғ, ҳаёти ёруғ ва келажаги фаровон бўлади.

Биз демократик ислоҳотлар йўлидан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз. Қанчалик қийин бўлмасин, фақат олдинга — янги, юксак марралар сари борамиз.

Янги Ўзбекистон тараққиётига ҳисса қўшиш — Яратганнинг ўзи бизга берган тарихий имконият, десак, тўғри бўлади”, деган фикрлари бутун ўзбек халқининг руҳиятини кўтариб юборди. Бундан келиб чиқадиган хулоса шуки, жорий йил мамлакатимиз ҳаётида муҳим ўзгаришлар даври бўлади. Зеро, турли соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар шундан дарак бермоқда.

ншооллоҳ, жорий — “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да юртимиз янада равнақ топиб, ҳаётимиз тўкин ва фаровон бўлишига ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Эркин БЕРДИЕВ,
халқ депутатлари Қумқўрғон туман
Кенгаши депутати

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Улуғ инсон эди…

У пайтлар Ангор тумани маданият бўлими бошлиғи бўлиб ишлар эдим. Ташкилотчилигим, ташаббускорлигимни яхши билган туман …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE