Бош саҳифа / Жамият / Ҳаётга қайтиш бахти

Ҳаётга қайтиш бахти

Бундан бир неча ой олдин 7 ойлик ҳомилам билан аҳволим ёмонлашиб, туманимиздаги шифохонага бордим.

У ердагилар мени тиббиёт машинасида республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиалига олиб келишди. Аммо бу ердагилар ҳам касалимнинг сабабини аниқлаша олмади. Эрта туғруқ дея тахмин қилишди. Аммо аҳволим ўта оғирлашиб қолиб, ҳаётдан умидимни узай деганимда олий тоифали жарроҳ, тиббиёт фанлари номзоди, профессор Акбар Маҳмудовни маслаҳатга чақиришди. У киши менда ўткир ичак тутилиши борлигини тезда аниқлаб, жарроҳлик столига ётқизди. Тўрт соатлик мураккаб операцияни муваффақиятли ўтказган нажоткор ҳаётимни сақлаб қолди. Оиламнинг, болаларимнинг бағрига  соғ-саломат қайтиб бориш насиб қилгани учун малакали жарроҳ Акбар Маҳмудовга, вилоят бош акушер гинекологи Х. Ражабовга ҳамда шифокорлар Х. Ҳайдаров, Б. Оқбоев, Ю. Хуррамовларга миннатдорчилик билдираман. Қўли енгил шифокорларимиз ҳамиша бахтимизга соғ-омон бўлишсин.

Маҳбуба САРИҚУЛОВА,
Бойсун тумани “Мунчоқ”
маҳалласи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE