Бош саҳифа / Жамият / Ҳаёт китобини яхшиликлар билан тўлдиринг

Ҳаёт китобини яхшиликлар билан тўлдиринг

Бугун одамлар кун сайин янги-янги марраларни забт этишга, кўпроқ ўқиб-ўрганишга, ўз малака ва иқтидорини оширишга ҳамда уни бошқаларга намойиш этишга, қисқача айтганда, ҳар ким ўз ҳолича эл корига ярашга ошиқаётгани рост.

Чунки инсон табиатида доимий равишда яхшиликка, ўзидан яхши ном қолдиришга интилиш хусусияти бор. Бу нарса инсоннинг нафақат ички оламини гўзаллаштиради, балки амалда ҳам уни улкан ишларга, бунёдкорликка чорлаб туради. Шу сабабли инсонда ўз ҳаётини мукаммаллаштириш орқали ўзгаларга ҳам наф етказишдек фазилат тобора ортиб боради.

Яқинда таҳририятимизга келган Рўзихол Чориева анча йилдан бери қандли диабед билан оғришини, шу боис вақти-вақти билан даволаниб туриши лозимлигини айтди. “Бироқ, зарурат бор пайтда имконият оқсаб тураркан, сўнгги пайтларда даволанишга бироз қийналиб қолдик. Аммо, шукрки, орамизда саховатпеша инсонлар бор экан. Шундай кунда “Термиз қурилиш индустрия саноати“ ташкилоти раҳбари Абдулваҳоб Абдусаттаров жонимга ора кирди. Даволанишим учун яқиндан ёрдам берди. У кишидан бутун оила аъзоларим билан миннатдормиз”, дея мамнунлигини билдирди.

Чиндан ҳам халқимизда саховатпешалик, сахийлик, ўзганинг ҳожатини чиқариш каби фазилатлар азалдан улуғланади. Аммо, орамизда ҳаддан зиёд мол-дунё йиғишга ружу қўйганлар ҳам йўқ эмас. Лекин, нимагадир уларнинг ўй-хаёллари муҳтожларга ёрдам бериш ёки бирор савобли иш қилиш билан эмас, балки  бойлигини кўз-кўз қилиб, ким ўзарга уй қуришу тўй қилиш билан банд.

Демоқчиманки, инсоннинг қанча ва қандай яшагани, умрини қай даражада аҳамиятли ўтказа олгани ўзидан қандай эзгуликлар қолдиргани билан белгиланади. Зеро, умрнинг ҳар лаҳзаси, ҳар кунини ўзи ва ўзгалар учун фойдали ишларга сарфлай олиш ҳақиқий ҳаёт демакдир.

Хўш, азиз муштарий, сиз ҳаёт китобингизнинг зарварақларини қандай яхшиликлар билан тўлдиряпсиз?

Феруза РАҲМОНҚУЛОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Битирувчилар МИБда ишлаши мумкинми?

Бу саволга талабалар Термиз давлат университетида Маж-бурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси вакиллари билан ўтказилган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan