Бош саҳифа / Жамият / Аёл ва гул

Аёл ва гул

Бир куни  аёл турмуш ўртоғига:

— Менга  ҳеч гул бермагансиз-а? —  деди маъюс кулиб.

Турмуш ўртоғи буни, тўйимизда берганман-ку, — дея ҳазилга олди.

—    Шунга ҳам ўн йил бўлди-я, — деди аёл яна.

Эри уни юпатмоқчи бўлди. — Сенга кўп гуллар бераман! Ҳаётимиз ҳали олдинда, — дея жавоб берди.

Эр доим гулбозордан ўтаркан, ўйларди: “Бир кун, албатта, гул оламан!”

… Бир неча йиллардан сўнг аёл вафот этди. Ва ниҳоят эри ваъдасини бажариб дўкондан гулдаста олди.

… Уни  аёлнинг қўлига тутолмади, қабрига қўйди.

Бу унинг биринчи ва сўнгги гулдастаси эди.

Марям ХОНИМОВА,
ЎзМУ талабаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE