Бош саҳифа / Жамият / Аёл – садоқат тимсоли

Аёл – садоқат тимсоли

Бир пайтлар ўзбек аёллари ҳарбийлик касбини камдан-кам танлашарди. Бунинг сабаби  аёлларнинг оила ташвиши, бола парвариши, рўзғорнинг икир-чикирлари фаолиятига халақит қилади, деган тасаввурда эдилар.

Қолаверса бу соҳада ишлаётган хотин-қизлар учун қулай оилавий шароит етишмасди. Мустақиллик шарофати билан Қуролли Кучлар ходимларига фаровон турмуш кечиришлари, оилавий шароити, болаларнинг ўқиши, боғчада тарбияланиши учун барча шарт-шароит яратиб берилди. Шу сабабли ҳам бугунги кунда деярли барча ҳарбий қисмлар, бўлинмаларда ҳарбий  формадаги хотин-қизларни кўришимиз мумкин.

Мен ўз касбимни чин қалбимдан севаман. Кундалик бажараётган ишларим менга фахр ва ифтихор бахш этади. Ишдан бўш вақтларимда бемалол оила ва рўзғордаги ишларимни бажараман. Ҳарбий қисмимиз жамоаси жуда аҳил.Бу ерда шарафли бурчини адо этиш учун мард йигитларимиз, фидойи опа-сингилларимиз Ватан хизматига астойдил бел боғлаб, Олий Бош қўмондонимиз томонидан белгилаб берилган вазифани сидқидилдан бажаришга интилишади. Д. Абдураҳмонов командирлик қилаётган ҳарбий қисм жамоаси билими, тажрибаси, элга садоқати, юртга муҳаббати билан бир тану бир жон бўлиб, туну кун хизмат вазифасини астойдил ўташмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган нафосат тимсоли бўлган жасур ва фидойи опа-сингилларимизни, барча ҳарбийларимизни, уларнинг оила аъзоларини Ватан ҳимоячилари куни билан самимий табриклайман. Уларга узоқ умр, мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат, шарафли ишларида улкан зафарлар тилаб қоламан.

Нилуфар АБДИЕВА,
сержант

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan