Бош саҳифа / Жамият / Аввало тупроқни тозалаш керак

Аввало тупроқни тозалаш керак

Аҳоли зич яшайдиган, ишлаб чиқариш корхона-лари кўп бўлган шаҳар жойларда атмосфера таркибида кислород миқдорининг камлиги ҳаммага аён. Бунинг учун ўзидан кислород чиқарадиган яшил ўсимликларни кўпайтириш ва уларни парваришлаш талаб этилади.

Масалан, бир туп дарахт ўстирилса, у кунига ўзидан 3,2 метр куб ҳажмда кислород ажратади. Воҳамизда ҳам аҳоли яшаш шароитини яхшилаш ва турмуш даражасини юксалтириш мақсадида шаҳардаги эски иморатлар ўрнида янги кўп қаватли уй-жойлар, жаҳон стандартларига мос хизмат кўрсатиш нуқталари, шунингдек, катта савдо марказлари барпо этилмоқда. Ана шундай қайта қуришлар жараёнида шу пайт гача уйлар ва бошқа иморатлар атрофида ўсиб турган дарахтлар кесиб ташланди ёки йўқ қилиб юборилди. Бундан ташқари, бузилган иморатлар ўрнида қурилган ва қурилаётган замонавий биноларни тиклаш жараёнида ҳар хил қурилиш материалларининг қолдиқлари тупроқ таркибида қолиб кетмоқда.

Янги барпо этилган шаҳарча ва аҳоли яшайдиган ҳудудлар атрофида дарахт ҳамда яшил ўсимликлар ўстириб, атмосфера қатламидаги кислород миқдорини тўлдириб боришимиз учун биринчи галда унумдор ва таркиби ўзгармаган тупроқ ҳосил қилиниши керак. Бунинг учун тупроқнинг 45-50 сантиметр қатлами ҳар хил механик ва қурилиш материаллари қолдиқларидан тозаланиши зарур.

Тупроқ таркибини қўл меҳнати билан тозалаш кўп вақт ва катта маблағ талаб қилади. Масалан, 1 квадрат метр юза майдондаги тупроқни ҳар хил чиқиндилардан тозалашда қўл меҳнати учун бир соат вақт ҳамда ўртача 30 минг сўм иш ҳақи сарфланади. Шунинг учун тупроқни ҳар хил аралашмалардан тозалайдиган махсус машиналар яратиш зарур. Бунинг учун тупроқни ковлаш ва ташишга мўлжалланган дизель двигатели махсус тракторнинг кичик гарбаридли турига онлайн мосламасига ўхшаш, икки хил қўзғалувчан элаклар ўрнатилади. Биринчи тўрдан ҳажми 125 сантиметр кубдан катта бўлган, иккинчи тўр элакдан эса ҳажми 10 сантиметр кубдан катта бўлган тош ва қурилиш материаллари қолдиқлари ажратиб олинади.

Ҳозир бизда нима бўлаяпти? Кўп қаватли янги уйлар атрофида яшил ўсимликлар ўстириш учун қўлда атиги 10 сантиметр чуқурликда тупроққа ишлов берилаяпти. Тупроқнинг 10 сантиметрдан пастки қисмига ҳар хил қурилиш материаллари қолдиқлари бор. Улар тозалаб олинмаган. Оқибатда экилаётган дарахт ниҳоллари ва ўтлар чуқур илдиз отолмайди. Нари борса, 3-4 ойдан кейин ривожланишдан тўхтайди. Шу боис ҳар йили икки-уч марталаб такроран ўт ва мевали-манзарали дарахтлар ниҳоли экилади, харажат ортиб бораверади. Токи тупроққа ишлов берадиган махсус машина бўлмаса, тупроқнинг 40-45 сантиметр қатлами ҳар хил чиқиндилардан тозаланмаса, уйлар, хиёбонлар атрофида атмосфера ҳавосини яхшилаш ва кислородни кўпайтириш ниятида экилаётган ниҳол, гул ва ҳар хил яшил ўсимликлар яхши ривожланмайди, бот-бот экилаверади. Бу эса ортиқча харажатдир.

О. БОБОХОНОВ,
ТДТУ Термиз филиали ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Янги масжид муборак

Кеча Термиз шаҳрида Ҳаким Термизий номидаги янги жомеъ масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Янги жомеъ …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan