Бош саҳифа / Жамият / Аввал ўзингга боқ…

Аввал ўзингга боқ…

Эрталаб ишга шошиб кетаётсам, биринчи синфда ўқийдиган қўшни қиз қўлидаги ширинликларни еб бўлиб, қоғозини ариқдаги сувга оқизиб юбораяпти. Бир неча бор шундай қилганидан сўнг

— Ҳой, Шаҳноза, қизим бу нима қилганинг? Чиқиндини нега ариққа ташлаяпсан, — десам:

— Кўчани, ифлос қилгандан кўра яхши-ку, — деса бўладими? Мактабга боргунча хато қилганини тушунтириб бордим.

Ишдан чарчаб қайтган бўлсам-да, ўқувчим Асқарнинг уйига йўл олдим. Бир неча кундан бери дарсга келмаётган эди. Маҳалласига киришим билан димоғимга бадбўй ҳид урилгандан бир-икки қадам орқага тисарилдим. Не кўз билан кўрайки, катта йўл бошида “Чиқинди тўкма, жарима… сўм” дея ёзилган жойда чиқинди тоғдек уюлиб қолган. Егуликлар ҳам, хазон барглару, полиэтилен идишлар ҳам бир жойга ташланаверганидан дайди ит-мушукларнинг маконига айланган экан. Дарров маҳалла раисига учрашиб, ҳолатга беэътиборлиги учун койиб кетдим. Раис аҳолини айблади.

Хуллас, бугунги куним мана шундай дилхиралик билан ўтди. Баъзида ҳайрон қоламан. Нега энди одамлар ўзлари яшаётган жойни обод қилиш ўрнига, хароб қилаяпти. Бу табиатга ва соғлигимизга қанчалик зарар келтираётганини наҳотки ўйлаб кўришмаса. Ана шундай чиқиндихоналар олдида фарзандларимиз ўйнаб, қанчадан қанча микробларни ютаяпти. Ўзимиз тозаликка риоя қилмас эканмиз, фарзандларимиздан нимани ҳам кутардик. Ўзимиз амал қилмай туриб, Оролни қутқарайлик, сувни тежайлик, уйимиз ва атрофни тоза тутайлик қабилида ваъзхонлик қилишимиз нечоғлик тўғри. Ундан кўра, тозалик муҳофазасини, ўзимиздан, уйимиз ва кўчамиздан бошлайлик!

Шарофат ҒАНИЕВА,
ўқитувчи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan