Бош саҳифа / Жамият / Аввал Астробод эди, ҳозир-чи?

Аввал Астробод эди, ҳозир-чи?

Географик манбаларда ва тарихий асарларда Астробод шаҳрига кўп бора дуч келамиз ва жуда кўп воқеалар шу шаҳар атрофида кечганлигини англаб етамиз. Айримлар қадимий бу шаҳар Маворауннаҳрга тегишли деган тахминларга боришади.

Аслида бугунги Эроннинг шимолий-шарқий қисмида жойлашган Астробод бронза давридаёқ жанубий-шарқий Каспий бўйининг йирик марказларидан бўлганлиги кўпчиликка аён.

Замон ўзгариб, кўп кент ва шаҳарлар тараққий этгани сайин Астробод шаҳри яқинида ўтказилган қазишмалар ва археологик топилмалар ҳам Астрободнинг милоддан аввалги 3-2 минггинчи йиллар давомида юксак тараққиётга эга бўлганидан гувоҳлик беради. Қулай географик шароити Астрободнинг тарихий ривожланишига яхши имкон яратган.

Астробод Темурийлар давлати таркибига кириб, айниқса, Султон Ҳусайн хукмронлиги даврида энг бой ва муҳим вилоятлардан бири ҳисобланган. Бу шаҳарга валиахд шаҳзодалар ва ишончли кишиларгина ҳокимлик қилганлар. 1487-1488 йилларда Астрободда буюк мутафаккир Алишер Навоий ҳокимлик қилган.

Аслида Астробод Эрон давлатига тегишли бўлиб, 1930 йилдан буён Гургон деб атала бошлаган. Эроннинг маъмурий бўлиниши бўйича Гургон Форс давлатининг 2-остон (вилоят) таркибига киради ва ўз навбатида, 7 баҳш (уезд, туман), 12 деҳистон (бўлис) ва 311 қишлоқни ўз ичига олган. Гургон Эроннинг муҳим қишлоқ хўжалик райони маркази ҳисобланади. Бу ердаги аҳоли асосан пахта, шоли, зиғир етиштириш билан банд. Ўз даврида буюк мутафаккирларимиз ва Темурийлар авлодининг вакиллари яшаб, ҳукмронлик қилган аввалги Астробод, бугунги Гургон шаҳри ҳар томонлама ривожланиб бораяпти.

Мамлакат НОРМАМАТОВА,
 Термиз шаҳридаги 11-умумтаълим
 мактаби география фани ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Вилоят ҳокими аҳоли билан юзма-юз учрашмоқда

Вилоят ҳокими Тўра Боболов Қумқўрғон туманида бўлиб, тумандаги «Наврўз», «Сурхон соҳили», «Янги шаҳар» маҳаллалари аҳолиси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan