Бош саҳифа / Жамият / Автомобиллар назоратда бўлади

Автомобиллар назоратда бўлади

Мамлакатимизнинг барча жойларида бўлгани каби вилоятимиз  ҳудудида  жорий  йилнинг 10 апрелидан 10 майигача биринчи  босқич, 10 августдан 10 сентябрга қадар иккинчи босқичда   “Тоза  ҳаво”  ойлиги  ўтказилиши белгиланган.

“Тоза ҳаво” тадбирида автотранспорт воситаларидан ҳавога чиқарилаётган меъёридан ортиқ зарарли газларни ўлчаб, назорат қилиш амалиётлари бажарилади. Жумладан, “Мета” автотест  қурилмаси  ёрдамида автомашинанинг тутун чиқарувчи қисмидан намуна  олиниб, аппаратда  ўлчаб кўрилади.

Тадбирнинг биринчи  босқичида — 10 апрелдан 10 майгача 10 500 та автомашинани назоратдан ўтказиш белгиланган. Назорат ишлари асосан, ЙПХ масканларида, автотураргоҳларда, автомашина ҳаракатланадиган автомагистраль йўлларда хусусан,  вилоятимизнинг  барча туманларида  амалга  оширилади.

Ҳайдовчиларни қайси ёнилғи  туридан  табиатга  кўпроқ зарарли газлар чиқади, деган савол ўйлантиради. Бензин ёқилиши натижасида табиатга қўрғошин кўп чиқиб, флора ва фаунага салбий  таьсир кўрсатади. Атмосфера мусоффолигини таьминлаш, инсон организмига таъсир кўрсатадиган зарарли газлардан келиб чиқадиган касалликларнинг олдини олиш мақсадида ўтказилаётган бу тадбирнинг аҳамияти  катта.

Қандил ИБРАГИМОВ,
вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза
қилиш бошқармаси бош мутахассиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Anemiya «urfi»

Unim kam, bunim kam, ustiga ustak qonim kam, deya zorlanishdan ma’ni yo‘q. Negaki, bularning barini …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan