Бош саҳифа / Жамият / Автомобиль учун компенсация тўлови

Автомобиль учун компенсация тўлови

Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадида фойдаланилса, унга компенсация тўланадими?

А. АБДУРАЗОҚОВ,
Термиз шаҳри

Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 2 апрелдаги 154-сонли қарорига биноан, бундай ҳолатда компенсация тўланиши лозим. Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун (хизмат сафарларидан ташқари) фойдаланганлик учун компенсация автомобиллар моторининг от кучи сонига қараб қуйидаги миқдорларда тўланади:

— 100 от кучидан юқори — энг кам ойлик иш ҳақининг 4,5 баравари;

— 70 от кучидан 100 от кучигача — энг кам ойлик иш ҳақининг 3,5 баравари;

70 от кучигача — энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари.

Кўрсатилган меъёрлар доирасидаги компенсация суммасига жисмоний шахс- лардан олинадиган даромад солиғи, ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари солинмайди.

Саволга ҳуқуқшунос Сайқалбек АЛЛАЁРОВ жавоб берди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ғолиблик кубоги ва миллионлар кимларга насиб этди?

Ватанимиз мудофаа қобилиятининг мустаҳкамланиши тинч ва осуда ҳаётимизни таъминлашга хизмат қилади. Бунинг учун эса ҳуқуқ-тартибот …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan