Бош саҳифа / Спорт / Австралияликлар ғолиб

Австралияликлар ғолиб

2018 йил  футбол бўйича Россия давлати яшил майдонларида ўтказиладиган галдаги жаҳон  чемпионати финал ўйинларига қатнашиш учун мамлакатлар терма жамоалари ўртасида саралаш учрашувлари давом этмоқда.

Осиё қитъаси мамлакатлари терма жамоалари ўртасидаги гуруҳ  саралаш баҳсларида Сурия ва Австралия давлатлари терма жамоалари футболчилари жамғарган очколари ҳисобига учинчи ўринларни банд этишди. Бу терма жамоа лар мундиал йўлланмасини қўлга киритиш учун плей-офф учрашувларида иштирок этишди. Малайзияда бўлган Сурия — Австралия терма жамоалари ўйинида  1:1 ҳисоби қайд этилди. Бу жамоаларнинг Сидней шаҳрида ўтказилган такрорий учрашувида ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисоби билан якунланди. Ўттиз дақиқалик экстротаймнинг  йигирманчи дақиқасида австралияликлар гол киритиб, кейинги плей-офф босқичи йўлланмасини ҳал этишди.

Австралияликлар жаҳон биринчилиги финал баҳсларида қатнашиш учун энди КОНКАКАФ минтақасида тўртинчи ўринни эгаллаган терма жамоа футболчилари билан икки ўйин ўтказишади. Қайси жамоа зафар қучса, ўша терма аъзоларига мундиал баҳсларида иштирок этиш насиб этади.

У.НОРМАТОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ғолиблар муносиб тақдирланди

Олдин хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ал Ҳаким ат Термизий хотирасига бағишланган кураш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan