Бош саҳифа / Жамият / Ҳаво шарининг парвози

Ҳаво шарининг парвози

Жорий йилнинг Наврўз тантаналарида Термиз осмонида ҳаво шарининг парвози кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Бу воқеадан кейин аслида ҳаво шари қачон пайдо бўлган, деган саволлар кўпчиликни қизиқтириб қўйгани аниқ.

Ҳаво шари — эркин аэростатнинг эскича номи бўлиб, дастлабки аэростатлар шар шаклида бўлгани учун шундай аталган. Ҳаво шари 1783 йилда биринчи бўлиб ака-ука Могольферлар томонидан самога учирилган ва уларнинг шарафига ҳаво шари Могольфер деб номланган. Илк шар 30 километр масофани босиб ўтиб ерга қўнган. Ҳаво шарининг саватида, яъни ўша пайтларда “қайиқ” дейишарди, француз йигит билан бирга князь қизи Москванинг биринчи гўзали Прасковья Кологривова бор эди. Ҳаво шари бир неча юз йиллардан кейин Ўзбекистон осмонида ҳам пайдо бўлди. Ўзбекистон Республикаси Ташқи Иқтисодий Фаолият миллий банкининг кўмагида республикага олиб келинди ва ҳаво шарининг биринчи синов парвози Тошкент вилоятининг Белдирсой қишлоғи ҳудудида бўлиб ўтди. Шарнинг ўлчами 5 қаватли уй билан тенг келади, кажаваси эса 4 йўловчи ва бир учувчига мўлжалланган.

Илк ҳаво шарлари бор-йўғи 17-25 метр баландликка кўтарилган бўлса, ҳозирда сингапурлик олимлар бошқариладиган ҳаво шарини яратди. Ушбу ҳаво шарларида учувчи улкан ҳаво шарига маҳкамланган махсус капсула — статостат ёрдамида ҳавога кўтарилади. Капсулада мўтадил босим ва целций бўйича 17—25 даража илиқ ҳаво бўлади. Бу эса учувчига денгиз сатҳидан 19 200 метр баландликка, инсоннинг қони қайнаб кетиши мумкин бўлган стратосфера қатламига махсус қурилмаларсиз чиқиш имконини беради. Самога парвоз қилиш сурури ўша пайтларда бора-бора спорт турига айланди.

Фестивалда Халқаро аэронавтика ассоциацияси делегациясининг иштирок этиши алоҳида эътиборга лойиқ. Улар Бойсун узра 5 та ҳаво шарини 100 метр баландликка кўтаришади.

Адолат САФАРОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE