Бош саҳифа / Таълим / Август кенгашларида

Август кенгашларида

ҚАТОР ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ

Таълим муассасаларида таълим-тарбия ишларини йўлга қўйишда, янги педагогик технологияларни жорий қилиш, ёш авлодни ватанпарварлик, миллий истиқлол ғояларига содиқлик руҳида тарбиялаш, уларнинг дунёқарашини ҳозирги замон талаблари даражасида шакллантиришда ҳар йили янги ўқув йили бошида ўтказилиб келинаётган анъанавий август анжуманларининг алоҳида ўрни бор.

“Амударё” болалар соғ- ломлаштириш оромгоҳида Термиз шаҳар халқ таълими бўлими томонидан анъанавий “Август анжумани” ўтказилди. Унда шаҳардаги халқ таълими муассасалари раҳбар-ходимлари, фахрий устоз-мураббийлар, ўқитувчилар иштирок этди. Бугунги кунда Термиз шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 19 та умумий ўрта таълим мактабида жами 1502 нафар педагог фаолият юритиб келади. шундан аёллар сони 1215 нафар, олий маълумотлилар эса сони 1324 нафар, тугалланмаган олийлар 9 нафар, ўрта махсус маълумотлилар 169 нафарни ташкил этади. Устоз-мураббийларнинг заҳматли меҳнатлари туфайли шаҳар халқ таълими тизими турли танловларда юқори баҳоланиб келинмоқда. Жумладан, якунланган ўқув йилидаги “Билимлар беллашуви” кўрик-танловида Термиз шаҳри умумжамоа ҳисобида вилоятда биринчи ўринни эгаллади.

Анжуманда айни жиҳатлар, эришилган ютуқлар қаторида мавжуд камчиликлар ҳам кўрсатиб ўтилди. Юқори марраларга эришган раҳбар-ходимлар, ўқитувчилар вилоят халқ таълими бошқармаси ва шаҳар халқ таълими бўлимларининг диплом ва совғалари билан тақдирланди. Ўқув йили бошидан умумий ўрта таълим мактабларида қўшимча дарслар, синфдан ва мактабдан ташқари машғулотлар ташкил қилиш, ўқувчилар ўртасида маънавий-маърифий тадбирларни режа асосида ўтказиш, уларнинг бўш вақтларидан унумли фойдаланиш юзасидан тегишли чоралар белгилаб олинди.

***

Шунингдек, Сариосиё тумани маорифчилари ҳам анъанавий август кенгашида тўпланиб, галдаги вазифаларни белгилаб олдилар. Туман халқ таълими бўлими мудири А. Бобоев охирги тўрт йил мобайнида мактабларда таълим тарбия намунали йўлга қўйилгани, педагоглар хизмати туфайли ўқувчилар фан олипиадалари ва билимлар беллашувларида муваффақиятга эришаётганини таъкидлади.

Сарвар ТЎРАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Маънавият сабоғи

Жойларда ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, таълим сифати назоратини кучайтириш ҳамда тарбия соҳасида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan