Бош саҳифа / Сиёсат / Август анжумани ўтказилди

Август анжумани ўтказилди

Термиз  шаҳридаги  “Ёшлар маркази”да таълим муассасалари  ходимларининг август кенгаши  ўтказилди. Анжуманда   вилоят ҳокими ўринбосари  Р.Чориев, вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбар-ходимлари, туманлар  ва  шаҳар ХТМФМТ ва ТЭ бўлими  мудирлари, таълим муассасалари  директорлари, ўқитувчилар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда таъкидланганидек, бугунги  кунда   вилоятда 858 та  ўрта таълим мактаби, 286 та мактабгача таълим муассасаси, 15 та “Баркамол авлод” маркази, 1 та Меҳрибонлик уйи,  умумий ҳисобда жами 1160 та таълим маскани мавжуд.  Уларда  таълим-тарбия олаётган 382 минг  938 нафар  ўқувчига,  34165 нафар  устоз-мураббий сабоқ  бериб келмоқда. Жорий  йилда  вилоятимизда  инвестиция  дастури  доирасида  48 та умумтаълим мактабида қурилиш-таъмирлаш ишлари  олиб борилди. Бунга  42 миллиард  680 миллион 300 минг сўмлик  маблағ  йўналтирилган.

— Мактабларда  ишлаётган  ўқитувчиларнинг  27 фоизини ўрта махсус маълумотли  кадрлар ташкил этарди,  — дейди Сариосиё туманидаги  1-ихтисослаштирилган  мактаб  ўқитувчиси  Хисрав  Мирзаев.  — Жорий йилда улар учун олий маълумотли бўлиш имконияти яратилди. Термиз давлат университетида ҳам ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар учун махсус сиртқи бўлим ташкил этилгани албатта қувонарлидир.

Йиғилишда янги ўқув йилига тайёргарлик даражаси таҳлилий-танқидий  кўриб чиқилди.

— Аввалги йилларда бундай тадбирлар асосан туманларда ташкил этилиб, вилоят бўйича  ўтказиладиган август анжуманларига кам сонли иштирокчилар таклиф этиларди,— дейди  Денов туманидаги 26-мактаб ўқитувчиси  Шуҳрат Бобоқулов. — Бу йил ҳам бу тадбирлар ҳар бир туманда кенг кўламда ўтказилиши қаторида, вилоят марказида ҳам алоҳида тайёргарлик асосида ташкил этилганлиги юртимизда таълимга берилаётган эътиборнинг яна бир ёрқин ифодаси бўлди.

Анжуманда  намунали  таълим муассасалари директорлари, энг фаол  гуруҳ  ўқитувчи ва мураббийлари  тадбир ташкилотчиларининг  диплом  ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.

 Сарвар ТЎРАЕВ,
Сурхон тонги мухбири

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Хатосини тан олди

Дин инсонни гуноҳдан, ёмон ишлардан сақловчи, виждон поклигини таъминловчи кучдир. Диний билимларни яхши ўзлаштирган инсон …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan