Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Қаттиқ маиший чиқинди

Қаттиқ маиший чиқинди

УЛАРНИ ТЎПЛАШ ВА ОЛИБ ЧИҚИШ
ХИЗМАТЛАРИ УЧУН АҲОЛИ ТОМОНИДАН ТЎЛОВ ОЛДИНДАН АМАЛГА ОШИРИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 22 ноябрдаги “Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Мазкур фармонга мувофиқ, 2019 йил 1 январдан бошлаб қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун аҳоли томонидан мажбурий тўловлар тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини таъминлаш Мажбурий ижро бюроси томонидан амалга ошириладиган бўлди.

Фармон мазмун моҳиятини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида жойларда давра суҳбати, семинарлар олиб борилмоқда.
Айни мақсадда Термиз туманидаги маданият ва аҳоли дам олиш марказида ташкил этилган тадбирда сектор раҳбарлари, тумандаги корхона ва ташкилотлар вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Унда таъкидланганидек, эндиликда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун аҳоли томонидан мажбурий тўловлар тўлиқ ва ўз вақтида бюро томонидан ундирилиши соҳада йиғилиб қолган қатор муаммоларни бартараф этиш имкониятини яратади. Нега деганда шу пайтгача Термиз тумани ва Термиз шаҳри ҳудудида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқишга масъул бўлган “Био-техно-эко” МЧЖ ходимларининг ўзлари хонадонма-хонадон юриб аҳоли билан икки томонлама шартнома имзолашлари, тўловларни ундиришлари, бир вақтнинг ўзида чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш юмушларини ҳам бажаришлари лозим эди. Эндиликда тўловларнинг бюро назоратига ўтказилганлиги боис жамоа аъзолари фақатгина чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш билан шуғулланадилар. Бу ўз навбатида ишда самарадорликка эришиш имконини яратади.

Таъкидланганидек, эндиликда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун аҳоли томонидан мажбурий тўловлар тўлиқ ва ўз вақтида бюро томонидан ундирилиши соҳада йиғилиб қолган қатор муаммоларни бартараф этиш имкониятини яратади. Нега деганда шу пайтгача Термиз тумани ва Термиз шаҳри ҳудудида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқишга масъул бўлган “Био-техно-эко” МЧЖ ходимларининг ўзлари хонадонма-хонадон юриб аҳоли билан икки томонлама шартнома имзолашлари, тўловларни ундиришлари, бир вақтнинг ўзида чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш юмушларини ҳам бажаришлари лозим эди. Эндиликда тўловларнинг бюро назоратига ўтказилганлиги боис жамоа аъзолари фақатгина чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш билан шуғулланадилар. Бу ўз навбатида ишда самарадорликка эришиш имконини яратади.

Р. НАМАЗОВ,
Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят
бошқармаси бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сохта чипталар…

Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва Олтинсой туман бўлими тумандаги электр таъминоти корхонаси ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE