Бош саҳифа / Адабиёт / Қатралар

Қатралар

АЧЧИҚ ХОТИРА

Унинг қўллари чаққон эди. Чаноқлардаги оппоқ пахталарни ҳам сеҳрлаб қўярди гўё. Чунки у моҳир теримчи эди-да. Гулининг этаги бирпасда тўларди, меники эса…

Совуқ тушди. Ўн уч яшар қизалоқлар эдик. Эзилиб йиғлаган кезларимиз бўлди. Нормани битта Гули бажарарди.

Яқинда уникига бордим. Қўллари ишламай қолибди. Бизни “бола” деб аяшмади. Ўқиёлмадик. Эсиз болалигимиз! Турғунлик йилларидан бизга аччиқ хотиралар, оғриқлар қолди.

Аммо… шукурки, болаларимиз бундай кунни эртак деб ўйлашади.

ЎКСИК ЮРАК

Унинг онаси тирик, отаси тирик. Аммо улар ажрашишган. Отаси ўз ҳолича яшайди. Онаси эса барчасини ташлаб, хорижга кетган. Баъзан онаси бағрига босишини, отаси уйқудан эркалаб уйғотишини жуда-жуда хоҳлайди. Тунлари кўз ёши ёстиқни ҳўл қилади. Тоғасининг уйига ҳеч сиғмайди.

Чеча кечқурун тоғани сиқувга олди.

— Жўнатинг! Болаларим етарли!

Тоға хотинини уришди. Эрталаб эса бўм-бўш ўринни кўрди.

“Меҳрибонлик уйи” яна битта болага кўпайди. Яна қанчага кўпаяркин?..

Жумагул САФО,
Жарқўрғон тумани, “Узумзор” маҳалласи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Китоб офтоб

Ҳақиқатдан ҳам китоб туфайли дунёни теран англай бошлаймиз. Унинг ёрдами билан ҳаётда ўз ўрнимизни топамиз. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE