Бош саҳифа / Жамият / Қатъий чора кўрилди

Қатъий чора кўрилди

“Сурхон тонги” газетасининг 2017 йил 29 ноябрдаги 69 (17391)- сонида “Иш эгасини қачон топади?..” номли танқидий мақолада қайд этилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан туман ҳокимлигида мутасадди ташкилот ва корхоналар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда мақолада қайд этилган камчиликларга йўл қўйган мутасадди ташкилотларнинг раҳбар ва масъул ходимларига нисбатан интизомий чоралар кўриш, йўл қўйилган хато ва камчиликларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги “Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 202-сонли қарорининг ижроси туман ҳокимлигида доимий назоратга олинди.

ТАҲРИРИЯТДАН: Мазкур мақола эълон қилингандан сўнг, Денов туманида мавзуга доир кўпгина ишлар амалга оширилган. Туман ҳудудидан 939 та қаровсиз қолган ит ушланиб, тегишли тартибда йўқ қилинган. 75 та ит ўз эгаларига қайтарилган. 10957 та ит эса қутуриш касаллигига қарши эмланган. Ит ва мушуклар кўпайган ҳудудлар аниқланиб, уларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолияти йўлга қўйилган. Айниқса, дайди ҳайвонларнинг кўпайиб кетмаслиги, уларни назоратга олиш юзасидан мутасадди ташкилотлар етарлича кўрсатма ва топшириқлар олгани муаммонинг бартараф этилганидан далолат беради. Шу ўринда бир нарсани таъкидлаб ўтишни жоиз деб билдикки,  бу чиқишимиз юзасидан Денов туманида қанчадан қанча ишларнинг амалга оширилгани кўнглимизни тоғдек кўтарди.

Денов туман ҳокимлиги, ва бу ишга бош қўшган тумандаги ташкилотлар раҳбарларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!

Қани эди, вилоятимиздаги бошқа туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотлари раҳбарлари ҳам ҳар бир иш ва муаммога шундай масъулият билан ёндашишса…

У. ҚОСИМОВ,
Денов туман ҳокими

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE