Бош саҳифа / Жамият / АТ ТЕРМИЗИЙНИ ТАНИЙСИЗМИ?

АТ ТЕРМИЗИЙНИ ТАНИЙСИЗМИ?

ёки ўнлаб алломаларни бир номда
аташ урфга айланганми?

Газеталарда, телевидениеда у ёки бу тўғрисида эълон берилади. Манзилни ат Термизий кўчаси ёки маҳалласи деб ёзишади. Бир қарашда ҳаммаси жойидадагидек. Илгари пайтда у ёки бу айбимизни кимга ағдаришни билардик.

Юқоридан қўйишмаяпти, юқорининг кўрсатмаси, дейишган. Энди эса мустақил мамлакатмиз. Бизнинг тўғри сўзлашимизни, саводли ёзишимизни, улуғ аждодларимизга ҳурмат эҳтиромимизни ҳеч ким чеклай олмайди.

Бундан уч йил олдин “Сурхон тонги” газетасида олти ой давомида “Улуғ аждодларимиз” рукни остида 140 нафардан ортиқ Термизийлар ҳақида қисқа маълумот берилганди. Ўша газета нусхаларини сақлаб қўйибман. Бундан фахрланаман. Музработ туманида ат Термизий номли хўжалик бор. Термиз шаҳридаги марказий кўчага, яна бир қатор туманлардаги маҳаллаларга ва кўчаларга ат Термизий номи берилган. Хўш бу нима дегани? Аждодларга эҳтиромми ёки ҳурматсизликми, ёки масъулиятсизликми?

Халқимизда замона сенга боқмаса, сен замонга боқ, деган нақл бор. Шуни бугунги замонга мос қилиб Ҳаким Термизий, Исо Термизий, Мунжиқ Термизий, Варроқ Термизий, Ҳаёт Термизий деб ёзсак ҳам ёш авлод учун, ҳам келиб кетувчилар учун, ҳам ўзимиз учун маъқул бўлмайдими? Юқорида таъкидланганидек, 140 нафардан ортиқ улуғ алломалар ат Термизий деб юритилмоқда. Агар Навоий, Бобур, Амир Темур, Кубро, Беруний  каби улуғ аждодларимиз номига қўйилганда, уларни исми шарифсиз ҳам одамлар бир-биридан ажратган бўларди.

Вилоят атамалар қўмитаси наҳот маҳалла, турар-жойлар, кўча ва хиёбонларни номлашда мана шундай арзимас нарсаларга бефарқлик билан қарашса? Ахир юртимизда қанчадан қанча самарқандийлар, хоразмийлар, бухорийлар, насафийлар бор. Уларнинг исми шарифи билан тўлиқ аташимиз ва ёзишимиз бугун ҳам, келажакда ҳам фарз ва қарздир.  Менимча, “ал”, “ат”, “абу”, “ибн”, “бинни” каби қадимий қўшимчаларни жой номлари, кўча номлари, билим юртлари, ташкилот ва корхоналарга қўйилганда, ишлатмаслик маъқулга ўхшайди. Оддийгина қилиб, Исо Термизий, Варроқ Термизий, Ҳаёт Термизий деб ёзсак, яна ҳам маъқулроқ бўларди.

Ўйлаймизки, юқоридагидек камчиликларга вилоят, туман, шаҳар атамалар қўмитаси, номлаш ва топонимлар учун масъул бўлган шахс лар бундан кейин йўл қўйишмайди. Ва бундай чалкашликларни зудлик билан тўғирлашга ҳаракат қилишади.

Сарвиноз САФАР қизи,
ТерДУ талабаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE