Бош саҳифа / Жамият / Асрнинг оғриқли нуқтаси

Асрнинг оғриқли нуқтаси

Айтиш лозимки,ОИТС бугунги шиддатли даврга келиб, барча халқлар ва барча мамлакатларда асрнинг энг муаммоли ҳамда оғриқли нуқтасига айланиб улгурди.

Бу касалликка кенг кўламда қарши кураш олиб борилишига қарамасдан ОИТСга чалинганлар сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш Давлат дастури тўғрисида”ги 3493-сонли қарори ижроси бўйича Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ва республика ОИТСга қарши кураш маркази ҳамкорлигида семинар ўтказилди.

 Унда республика жамоат фонди мутахассиси Ш.Шарипов, республика ОИТСга қарши кураш маркази бўлим бошлиғи Г.Нормуратова, вилоятдаги ННТ, вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, “Оила” илмийамалий тадқиқот маркази вилоят, туман бўлимлари, ёшлар иттифоқи ва бошқа ижтимоий-маърифий марказ вакиллари, ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Семинарда ОИТС касаллигига қарши кураш бўйича вилоятда олиб борилаётган ишлар, бу борадаги муаммолар ҳусусида иштирокчиларга етарлича маълумотлар берилди. Мазкур соҳа бўйича халқаро лойиҳалар ижросини таъминлаш, ННТлар олдида турган муҳим вазифалар, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар режаси тасдиқланди.

Нуриддин ЖУМАЕВ,
вилоят нодавлат-нотижорат ташкилотлар жамоат
фонди директори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan