Бош саҳифа / Жамият / Асрларки, девондан порлаб

Асрларки, девондан порлаб

Буюк ўзбек шоири, мутафаккири, давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер  Навоий ижодиёти ҳақиқий маънавият қомусидир. Навоийнинг мулоҳазаларини ҳаёт манзаралари билан қиёсан мушоҳада қилар экансиз, беихтиёр улуғ мутафаккир, шоир асарлари, улардаги ҳикматомуз фикр-ғоялар ҳар биримизга доимий ҳамроҳ эканлигига иқрор бўламиз.

Бугунги кунда Алишер Навоий бобомизнинг барҳаёт меросидан бутун дунё халқлари баҳраманд бўлаётгани сир эмас. Шоирнинг асарлари жуда кўплаб тилларга таржима қилинган. Жаҳондаги нуфузли кутубхоналарда ул зотнинг қўлёзма асарлари сақланмоқда. Мазкур битикларда миллатлараро дўстлик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро тотувлик каби умумбашарий фазилатлар юксак тараннум этилганлигининг шоҳиди бўламиз. Навоий нафақат шоир, таржимон, тилшунос олим, балки давлат арбоби сифатида ҳам  тарихда катта из қолдирган. Дарҳақиқат, инсоният комилликка интилиб яшар экан, қалблар меҳру-муҳаббатга, самимийликка ва эзгуликка ташна бўлиб «Навоий” асарларига қайта-қайта мурожаат этилаверади.

Сурхондарё вилояти судьялари ва суд ходимлари томонидан  буюк мутаффаккир, сўз мулкининг султони А.Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан тадбир ташкил этилди.

Унда Термиз давлат университети ўқитувчиси Ботир Оқбўтаев иштирок этиб, буюк ўзбек шоири, мутафаккири, давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер  Навоийнинг  ҳаёти ва ижоди ҳамда шоир қаламига мансуб асарларнинг моҳияти ва ҳозирги кундаги аҳамияти  ҳақида маъруза қилди.

Шундан сўнг, шоир ҳаёти ва ижодининг ёрқин лаҳзалари, ички кечинмалари акс этган дурдона асар “Алишер Навоий” бадиий фильми суд ходимларига намойиш этилди.

Куннинг иккинчи ярмида вилоят суди ташаббуси билан  болаларга қувонч улашиш мақсадида Термиз шаҳридаги 12-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун навоийхонлик кечаси ташкил этилди. Тадбирда вилоят суди судьялари, вилоят суди ёшлар етакчиси, Меҳрибонлик уйининг тарбияланувчилари ва тарбиячилари иштирок этишди.

Тарбияланувчилар Шоир ғазаллари, рубоийларидан наъмуналар айтишди, саҳна кўринишлари намойиш этишди.

Фаол иштирок этган меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига  фахрий ёрлиқл ва бадиий китоблар тўпламлари совға қилинди.

Нилуфар Тўраева,

вилоят умумюрисдикция суди

 жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар

 бўлими бош консультанти

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Талабалар учун вилоят ҳокими стипендияси жорий қилинади

Ёшлар фестивали доирасида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Санъат саройи атрофидаги боғда ўтган учрашув …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan