Бош саҳифа / Жамият / Асрларга тенг қабр тоши

Асрларга тенг қабр тоши

Халқимиз тарихининг буюклиги, аввало маънавияти ва маърифатининг юксаклиги билан белгиланади. Темурийлар, Бобурийлар томонидан яратилган буюк салтанат, улар раҳнамолигида барпо этилган муҳташам тарихий обидалар бугун ҳам ўз қийматини йўқотмай дунё аҳлини ҳайратга солиб келмоқда.

XX асрнинг охирларида Султон Саодат мажмуасида олиб борилган илмий археологик изланишлар натижасида XI-XII  асрларга тааллуқли бўлган қабр тоши топилган. Ҳозирда у Термиз археология музейида сақланмоқда. Қабр тоши айнан кимнинг қабри устига қўйилганлиги ноъмалум, бироқ у Султон Саодат мақбарасидан топилганлиги боис, Термиз саидларининг бирортасига тегишли эканлиги аниқ. Қабр тош музейга ташриф буюраётган томошабинларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Айтиш жоизки, бугунги кунга келиб  музейда сақланаётган экс понатларнинг сони саксон беш минг донадан ортиқ бўлиб, юздан зиёдини ноёб экспонатлар ташкил этади. XI-XII асрларга оид бу қабр тоши археологик жиҳатдан тўлиқ сақланиб қолинмаган, қолган қисмининг ўлчами: 91,5х61х9 смга тенгдир. Қабр тошининг орт қисми текис қилиниб ишланган, олд томонида эса Қуръони каримдан бир нечта суралар  тошда ўйиб ёзилган. Бундай тарихий, ноёб экспонатлар ҳали яна ер қаридан юзлаб, минглаб топилиши мумкин. Бу эса аждодларимизнинг бизгача қолдирган бой ва бетакрор моддий, маънавий меросидир.

Шерзод РАДЖАБОВ,
Термиз археология
музейи бўлим мудири

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan