Бош саҳифа / Жамият / Қасос қиёматга қолмади

Қасос қиёматга қолмади

Муқаддас динимизда қасд олиш, қасддан инсон жонига шикаст етказиш энг катта гуноҳ саналади.

Умид Ҳамраев ҳам ана шундай гуноҳга қўл уриб, айни пайтда аттанг, деб, ўтирганлардан. У жорий йилнинг 31 март куни соат 18:00 ларда ўзининг яшаш уйи олдига эски таниши Александр Сергеевни чақиради ва Россия Федерациясида қарз сифатида олган 500 АҚШ долларини бермаётганлиги учун ариза ёздириб олиш мақсадини айтиб, ўзаро жанжаллашиб қолади, куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлаб, қўлидаги белдаста билан бошига, сўнг баданига бор кучи билан тушириб, дўппослай кетади. Суд-тиббиёт экспертизаси натижаларига кўра А. Сергеевга “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати етказилганлиги аниқланади. Аммо шунга қарамай, А. Сергеев инсонийлик кўрсатиб, давоси йўқлигини айтиб кўрсатма берди. Балки шунинг учун ҳам яратган ҳаёт аталмиш неъматдан уни бебаҳра қилмагандир.

Жиноятчи судда енгиллик сўраб авф кутгандан кўра жиноят қилишдан олдинроқ охирини ўйлаганида яхши бўлармиди? Ахир, 3 норасида фарзандга жиноятчининг отаси, деган тамғадан ҳам оғирроқ юкни юклаб қўйиши ҳам мумкин эди-ку. Қонун ҳам, жабрланувчи ҳам У. Ҳамраевга енгиллик берди. Аммо  у ўз  виждони олдида қандай жавоб бераркин?..

Дилшод ЭШМАТОВ,
Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди раиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan