Бош саҳифа / Жамият / Асло уруш бўлмасин!

Асло уруш бўлмасин!

Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 73 йиллигини дунёнинг тенг ярми катта тантана билан нишонлаяпти, десак тўғри айтган бўламиз.

Президентимиз раҳнамолигида мустақил Ўзбекистон фуқаролари Хотира ва Қадрлаш кунини ҳар йилдагидан кўра кўтаринки руҳда байрам қилмоқда. Уруш қатнашчилари ҳамда фронт ортида хизмат қилган отахон ва онахонларга ҳар томонлама моддий ва маънавий кўмак берилди. Уларнинг яшаш шароитлари яхшиланиб, доимий тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. Ватанимиздаги энг сўлим санатория ва дам олиш масканларида ҳордиқ чиқариш учун бепул йўлланмалар берилмоқда.

Қадри баланд нуронийларимизга кўрсатилаётган иззат-икром ва ҳурмат-эҳтиромнинг рамзи сифатида кеча эрта тонгдан Термиз шаҳридаги сўлим боғда ўрнатилган Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиш тадбири бўлиб ўтди. Унда Миллий гвардия ҳарбий чегара қўшинлари,вилоят ва Термиз шаҳар ҳокимлиги, депутатлар гуруҳи, нуронийлар, олий ўқув юртлари жамоалари, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармалари, оммавий ахборот воситалари ҳамда жамоатчилик вакиллари Мотамсаро она ҳайкали пойига анвойи гулчамбарлар қўйишди.

Бундай байрам тадбирлари вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида ҳамжиҳатлик билан кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди. Энг муҳими, бу учрашувлар, тадбир ва тантаналар халқимизнинг Ватанга муҳаббат, келажакка ишонч туйғуларининг амалий ифодаси бўлди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE