Асло бефарқ бўлманг!

0
37

Марказимиз мутахассислари томонидан аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш ва саломатликни сақлаш борасидаги тарғибот тадбирлари фаолиятимизнинг асосига айланган.

Жойларда давра суҳбатлари, учрашув ва мулоқотлар ўтказиб, касаллик профилактикаси ва унинг олдини олиш чораларини кўрмоқдамиз. Президентимизнинг жорий йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасида одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилаяпти.

Мазкур қарорга кўра, маҳаллаларда, таълим муассасаларида вояга етмаган ёшлар билан кўплаб мулоқотлар ташкил этилмоқда. Уларда ОИВ инфекцияси, ундан ҳимояланиш чоралари ҳақида тушунчалар берилиб, буклетлар тарқатилди. Вилоят халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда мактаб директори ўринбосарлари, етакчилар, психолог ва саломатлик дарсларини олиб борувчи фан ўқитувчиларининг ОИВ инфекциясига доир билим ва кўникмалари оширилиб, фойдаланиш учун кўргазмали материаллар билан таъминланди.

Туман ва шаҳар ҳокимликларида ҳамкор ташкилотлар иштирокида ОИВ инфекциясининг олдини олиш бўйича мувофиқлаштириш комиссиясининг йиғилишлари ўтказилаяпти. Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси вилоят вакиллиги билан туманлардаги жомеъ масжид имом хатиблари ва отинойилари ўртасида ҳам бундай тадбирлар олиб борилмоқда.

ОИВ инфекциясининг олдини олишга чорловчи махсус видеороликлар, эслатма ва буклетлар минглаб нусхаларда чоп этилиб, жойларга етказилаяпти. Марказ ходимлари Термиз шаҳри ва туманида хонадонма-хонадон юриб, аҳолининг ОИВ инфекциясидан хабардорлигини ошириш борасида ишлар олиб боришаяпти.

Бобомурод САФАРОВ,
вилоят ОИТСга қарши
курашиш маркази врач
эпидемиологи

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг