Бош саҳифа / Руҳият / Асабийлашманг, юзингизга доғ тушади

Асабийлашманг, юзингизга доғ тушади

Кўзгу қаршисига туриб, юзингизга диққат қилинг: доғни кўрсангиз унинг ўлчами ва юзнинг қайси қисмидан жойлашганига қаранг. Юзнинг ҳар бир қисмидаги камчилик ички аъзоларнинг у ёки бу тури билан боғланган бўлади. Масалан, ошқозон-ичакларда муаммо бўлса, юз ёноқларининг ўрта қисмида ҳуснбузар пайдо бўлади. Безовталик сурункали тус олиб, хасталикка айланса, доғ пайдо бўлиши мумкин. Юз тузилиши, ҳолати ва кўринишига қараб ташхис қўйиш тиббиётда оммалашган усуллардан бири. Зеро, юз соҳасига доғ тушиши, ҳуснбузар ёки тошма чиқиши ўз-ўзидан содир бўлмайди. Одатда мазкур ҳолат бир қатор омиллар билан тахмин қилинади.

Жумладан: 

гормонал баланс мувозанати ўзгариши (кўпинча хомиладор аёлларда, юз, бўйин ва қорин соҳасига доғ тушиши билан кузатилади);

пешоб ажратиш йўли ҳамда жигардаги ўзгаришлардаги тери пигментацияси (қўл кафти юзасидаги майда доғлар, юз ёноқларига ёйилгани); 

қалқонсимон без фаолиятидаги ўзгаришлар, сийдик қопи яллиғланиши, авитаминоз ҳам доғ юзага келтириши мумкин (пешона икки чаккаси, қўл кафти ёки оёқдаги доғ);

 қуёшда узоқ вақт тобланиш меланин синтезини фаоллаштиради. Бу эса асосан юзда доғ пайдо бўлишига олиб келади (ёноқ, бурун атрофидаги доғ, куракдаги майда сепкил); 

стресс ва асабийлик – маълумотларга кўра асабий кишиларда доғ пайдо бўлиши кўпроқ кузатилади (бўйин соҳаси, қулоқ атрофида юзага келган доғлар);

ташқи муҳит таъсири, иш фаолияти кимёвий моддалар билан боғлиқ бўлса, нотўғри танланган пардоз воситалари, ўринсиз бажарилган косметик муолажалар ҳам доғ тушишига олиб келади.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Har bir yigitning uyida oti bo‘lsin”

‘‘Ot qadrini qaydan bilsin, ot minmagan erkaklar’’, deganida xonanda Toshpo‘lat Matkarimov nechog‘lik haq bo‘lganini bugun …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan