Бош саҳифа / Жамият / Арзонига сотиб, қимматига олаяпмиз

Арзонига сотиб, қимматига олаяпмиз

Ҳар куни ҳар бир оилада бир ёки икки маҳал иссиқ овқат тайёрланади. Гўштсиз ҳам таом пишириш мумкин, аммо картошка ва пиёзсиз тайёрлаган овқатингиз тотли бўлмайди. Демак, ҳар бир рўзғорга пиёз керак. Бозорга кирсангиз, шу кеча-кундузда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари орасида энг қиммати – картошка ва пиёз бўлиб турибди. Бу маҳсулотларнинг нархи 3,5-4 минг сўмдан сира пасаймаяпти. Нега шундай?

Сабаби – аввал колхоз-совхозларда гектар-гек-тар майдонда пиёз ўсти-риларди. Колхоз-совхозлар замирида ташкил этилган фермер хўжаликлари далаларига пиёз ўстириш унутилди. Пиёз асосан томарқаларда етиштирилмоқда. Улар асосан эртачи пиёз парваришлайдилар. Чунки эртачиси апрель-май ойларида қазиб олинади. Бу пайтда бошқа вилоятларда пиёз пишиб етилмаган бўлади. Натижада харидорлар улгуржи савдо қилиб, эртачи пиёзни олиб кетишади.

Бу йил пиёз пул бўлди. Ўтган йили нархи 400-500 сўмдан кўтарилмагани учун 1,5 минг сўмдан ҳам бериб юборишди. Чунки деҳқонда пиёзнинг нархи яна пасайиб кетадими?, деган ҳадик бор эди. Натижа нима бўлди? Пиёзимизни арзонига бериб юбордигу энди қимматига сотиб олаяпмиз.

Ҳаммага аёнки, эртачи пиёзни, айниқса, бизнинг иқлим шароитимизда узоқ сақлаб бўлмайди. Кунлар исиши билан айний бошлайди. Шу боис, деҳқон маҳсулотини тезроқ пуллаб қолиш учун улгуржи харидорларни сира қайтармайди.

Эртачи пиёз етиштирувчиларни ҳам тушуниш керак. Чунки уруғини фалон сўмга сотиб олади, ерга маъданли ўғит солади, зараркунандаларга қарши курашади, ёлланма ишчиларга пул сарфлайди. Ишқилиб, 15-20 сотих майдонда пиёз ўстириш учун камида ўн миллион сўм сарфлашга тўғри келади. Шунинг учун харажатларни қоплаш ва мўмай даромадга эга бўлиш учун харидор келганда тезроқ топшириш ҳаракатига тушади. Пиёз етиштирувчи яна бир ой ўтгач, бозорда пиёз тан-қис бўлиши ва нархи кўтарилишини кутиб яшамайди.

Эртачи пиёзларимизни Тошкент, Самарқанд ва водийдан келган харидорлар олиб кетгандан сўнг, шуб-ҳасиз пиёз камайди ва бозорда нархи кўтарилди. Шундай экан, кечки, яъни август, сентябрь ойларида пишиб етиладиган пиёз етиштириш чораларини кўришимиз шарт. Илгари далаларга “Қоратол” ва бош-қа навдаги кечпишар пиёз уруғи экиларди. Ҳозир бу нав уруғни топиш анча мушкул. Чунки кейинги пайтда томорқадорлар эртачи пиёз уруғларини экишаяпти ва уруғчилик билан шуғулланаётган дўкондорлар ҳам чет мамлакатдан келтирилаётган пиёз уруғлари билан савдо қилаяпти.

Бир пайтлар вилоятда фаолият кўрсатган ва деҳқонларга ҳар хил сабзавот экинлари уруғини етказиб берган “Сортсемовош” ташкилоти тугатилганига анча бўлди. Энди уруғчилик билан шуғулланадиганлар бармоқ билан санарли.

Пиёз уруғини тайёрлаш у қадар мушкул эмас. Куз охирроғида бош пиёзни ерга суқиб қўйсангиз, келгуси йил уруғлик жамғарса бўлади. Фақат шунга эътибор берилса бас.

Вилоятимизда етарлича ер бўла туриб, Жиззах, Самарқанддан пиёз келтириб сотиш билан муаммони ҳал қилиш мушкул.

Айни пайтда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси мутахассислари 2018 йил ҳосили учун далаларга сабзавот экинларини жойлаштириш режаларини тузишаяпти. Ушбу режада қанча майдонга пиёз ўстириш ҳам кўзда тутилган. Бироқ пиёзни асосан томорқадорлар ўстиришади ва улар эртачи пиёз уруғини экадилар. Токи, фермер хўжаликлари далаларида кечки пиёз экишга эътибор берилмас экан, бозорларимизда пиёз кўпаймайди ва нархи баландлигича қолаверади.

Саидвафо БОБОЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Япониялик журналистлар воҳамизда

Япониялик журналистлар Сурхондарё вилоятидаги ижодий сафарини Термиз туманидаги Султон Саодат меъморий мажмуаси ва Қирққиз тарихий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE