Термиз шаҳридаги “Марказий деҳқон бозори” МЧЖ ҳудудидаКонституция байрами арафасида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркаси ташкилэтилди.
Ярмарка савдо дўконларида аҳолига гўшт, тухум, мош, нўхат, ловия, пиёз, картошка, гуруч, сабзи ва боғ ноз-неъматлари арзонлаштирилган нархларда сотилмоқда. Ярмарка расталарида сотилаётган маҳсулотлар Ангор, Термиз, Жарқўрғон туманларида фаолият кўрсатаётган фермер хўжалиги далаларидан ҳамда “Марказий деҳқон бозори” МЧЖ қошида ташкил этилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари таъминоти билан шуғулланаётган шўъба корхонаси тадбиркорлари томонидан шахсий хўжаликлардан келтирилаяпти. Бозор маъмуриятининг бу фаолияти элга манзур бўлаётир.
Икром АМИРҚУЛОВ
суратга олган