Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Қарзни узиб қутуласан!..

Қарзни узиб қутуласан!..

Иқтисодий соҳани ривожлантириш ва солиқ тўловчилар ҳуқуқини ҳимоя қилишда ноқонуний тарзда фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига чек қўйиш муҳим аҳамият касб этади.

Вилоят солиқ хизмати органлари томонидан олиб борилаётган назорат тадбирлари ва тушунтириш ишлари натижасида жорий йил октябрь ойида 542 нафар жисмоний шахс доимий яшаш жойидаги “Ягона дарча” марказларида якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб, фаолиятини йўлга қўйди. Шунингдек, тадбиркорлик субъектларида норасмий ишлаётган 236 нафар шахс тадбиркорнинг ёлланма ходими сифатида расман рўйхатдан ўтказилиб, уларга белгиланган миқдорда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоблана бошланди. Ўтказилган тадбирлар натижасида рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлар ва уларнинг ёлланма ходимларидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисобидан шу йилнинг ноябридан эътиборан бюджетга 299 миллион сўм миқдорда қўшимча маблағ йўналтириладиган бўлди.

Бундан ташқари, вилоят солиқ хизмати органлари “Ишонч” телефонларига жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушаётган ариза ва шикоятлар асосида октябрь ойи мобайнида вилоятда 64 та солиқ текшируви ва 100 дан зиёд назорат тадбирлари ўтказилиб, натижада 52 та ҳолатда нақд пул маблағларини яшириш, 46 та ҳолатда назорат-касса машиналаридан фойдаланмаслик ва 10 та тадбиркорлик субъектларида назорат касса машиналарининг йўқлиги аниқланди. Уларга тегишли қонуний чоралар қўлланилди.

Дилноза АЛЛАЁРОВА,
ВСБ жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими катта инспектори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Божхонадан ўтиш янада қулай!

Қўшни давлатлар билан алоқаларимиз янада кенгайиб, чегарадан ўтиш тартиби анчайин осонлашгандан сўнг, кўпчиликда ташқи ҳудуддан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan