Қарзни тўлаб қутиласиз

0
52

Кўрсатилган муддатларда тўланмаган солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар қонунда белгиланган тартибда жаримага тортилишига, мавжуд қарздорлик эса ихтиёрий тўланмаган тақдирда суд қарори асосида қарздорнинг мол-мулки  хатланиш амалиёти билан қопланишига олиб келади.

Мажбурий ижро бюроси ҳамда вилоят давлат солиқ бошқармалари ва уларнинг ҳудудий бўлимлари ҳамкорлигида жойларда суд ҳужжатлари асосида солиқ қарзини ундиришга қаратилган кенг қамровли тадбирлар амалга  оширилмоқда.

Қумқўрғон тумани “Нефтчилар” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Гулҳаёт Турғун қизи” фермер хўжалигининг солиқ идораларидан 19 500 000 сўм  қарздорлиги мавжуд. Фермер хўжалиги раҳбари О. Х. томонидан ўз вақтида амалга оширилмаган солиқ тўловлари учун мол-мулки мажбурий тарзда хатловга олиниб, қарздорлик ундирилди.

Бундан ташқари, туманнинг “Жалоир” маҳалласидаги “Абдусаттор Боғдорчилик” фермер хўжалигидан ҳам суднинг  тегишли қарорига асосан 5495000 сўм солиқ қарздорлигини тўлашдан бош тортгани сабаб 2 бош қора моли тегишли тартибда хатланиб олинди. Узоқ муддат пайсалга солинган қарздорлик, қисқа фурсатда бартараф этилди. Шунингдек, “Жалоирчи Чилангари” машина трактор парки фермер хўжалигининг 140 миллион сўм қарзи борлиги сабабли хўжаликка тегишли “МТЗ-80” русумли трактор ва 5 миллион сўм миқдоридаги нақд пул шаклида тўлов ундирилди.

Тумандаги “Очамойли” маҳалласида истиқомат қилаётган М.нинг ҳам солиқ идораларидан 6 миллион сўм қарздорлиги мавжуд бўлиб, фуқаронинг 2 бош қорамоли хатлаб олинди. Шундай экан, аҳоли мавжуд қарздорликни ўз вақтида тўлаб бориши мақсадга мувофиқ.

Равшан НАМАЗОВ,
Мажбурий ижро бюроси вилоят
бошқармаси бошлиғи

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг