Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Қарздорнинг косаси оқаради… ми?

Қарздорнинг косаси оқаради… ми?

Бугунги кунда айрим юртдошларимизнинг мол-мулк ва ер солиқларини тўламасдан хотиржам юрганликларига “қойил” қолмасликнинг иложи йўқ.

Ўтган  сентябрь ойининг ўзида мол-мулк ва ер солиғидан 10,2 миллиард сўмлик солиқ қарзлари ундириб олинди.

Масалан, Шўрчи туманида фаолият кўрсатиб келаётган “Нурали” фермер хўжалигининг 21 миллион 861 минг сўмлик солиқ қарздорлиги учун Денов туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан “Матиз” русумли, “Одил Олов Даласи” фермер хўжалигига қарашли “Жигули” 07 автомашиналари хатловга олинди. Сариосиё туманидаги “Чашма” фермер хўжалигининг 7 миллион 600 минг сўмлик солиқ қарзи учун 2 бош қора моли хатланиб, қарздорлик қопланди. Минг афсуски, бу каби рўйхатни яна давом эттириш мумкин.

Халқимизда “Қарздорнинг косаси оқармас”, деб бежизга айтишмаган. Юқорида номлари келтирилган шахслар тадбиркорлик билан шуғуллана туриб, моддий аҳволи яхшилигига қарамай солиқ тўлашдан бош тортганига нима дейсиз? Азиз юртдошлар, барчамиз қонунда белгиланган солиқларни ўз вақтида тўлаш фуқаролик бурчимиз эканлигини унутмайлик!

Илёс РАҲМАТОВ,
вилоят солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Божхонадан ўтиш янада қулай!

Қўшни давлатлар билан алоқаларимиз янада кенгайиб, чегарадан ўтиш тартиби анчайин осонлашгандан сўнг, кўпчиликда ташқи ҳудуддан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan