Қарздорликни аниқлашда электрон ҳамкорлик

0
31

Мажбурий ижро бюросида ахборотларни жамлаш ва фуқаролар ҳақида тўлиқ маълумотларни бирлаштириш муҳим.

Бундай тартиб қарздорлиги бўлган шахсни ўз вақтида аниқлаб, унинг чет элга чиқиб кетмаслигининг олдини олишга кўмаклашади. Шундан келиб чиқиб, жорий йилнинг 3 март куни “Ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорликларни ундириш масалалари бўйича ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизимини яратиш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Унга кўра, кўплаб ташкилотлар ўртасида электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш белгиланган. Ҳозирда ташкилотларнинг электрон базаси ҳамда ахборот тизими ягона тартибда бирлаштирилмоқда. Ҳар бир ташкилот қарорлар, кўрсатмалар, топшириқлар, банк ҳужжатларини электрон шаклда юборади ва қабул қилади. Яъни электрон алмашинув йўлга қўйилади. Ягона электрон ахборот базаси эса ташкилотларга фуқаролар ҳақида умумий маълумотларни жамлаш ва уларнинг қарздорлиги бор йўқлигини аниқлашда қўл келади.

Шунингдек, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишдан бўйин товлаётган қарздорларга, шу жумладан, уларнинг мол-мулклари ва мулкий ҳуқуқларига нисбатан чеклов чоралари ахборот-коммуникация технологиялари орқали ўз вақтида қўлланади.

Ҳамкор ташкилотларда фаолият олиб бораётган ходимлар ўз электрон имзосига эга бўлишлари шарт. Чунки бундай имзога эга бўлган ходимнинг электрон имзоси ахборот базасига кириш учун электрон калит ҳисобланиб, у орқали базага киради. Акс ҳолда маълумотлардан фойдалана олмайди. Ҳамкор ташкилотлар электрон ахборотга ўзгартириш киритганда эса Мажбурий ижро бюроси билан келишилган ҳолда амалга ошириши лозим.

Дилшод АҲМЕДОВ, Бош прокуратура ҳузуридаги
МИБ вилоят бошқармаси катта инспектори,
Аҳмаджон МАМАШОЕВ, МИБ катта инспектори

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг