Бош саҳифа / Жамият / Қарз муносабатни бузади

Қарз муносабатни бузади

Бугун очиқлик, ошкоралик, тенглик замони. Бировга тан жароҳати етказиш тугул, ҳатто унга қўпол муомала қилиш ёки шахсига дахлдор туҳмат қилиш ҳам тегишлича жазоланиши қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган.

Шунга қарамай айрим юртдошларимиз бировга жароҳат етказишдан ўзини тия олмаётгани ҳам бор гап.

Абдуалим Бобоназаров(исм-фамилияси ўзгартирилган) ҳам қарзи борлиги туфайли таниши О. Холназаров билан жанжаллашиб қолади. Жаҳл чиқса, ақл кетади деганларидек, унга енгил тан жароҳати етказади. Қарабсизки, жабрланувчи уни судга беради. Термиз шаҳар маъмурий суди томонидан барча далиллар ўрганилиб ҳамда айбдорнинг қилган ишидан пушаймонлиги ва айбига иқрор бўлганлиги сабабли Абдуалим Бобоназаров ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди. Шундан сўнг, жабрланувчи даъвоси йўқлигини айтгач, А. Бобоназаров огоҳлантирилди.

Баъзан ўйламай қилган ишимиз туфайли кўпчилик олдида мулзам бўлиб қоламиз. Бироқ нима бўлганда ҳам биз онгли мавжудотмиз. Шунинг учун бир-биримизни ҳурмат қилиб оқибатли бўлишимиз лозим.

З. ТУРСУНОВ,
Термиз шаҳар прокурори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Талабалар учун вилоят ҳокими стипендияси жорий қилинади

Ёшлар фестивали доирасида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Санъат саройи атрофидаги боғда ўтган учрашув …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan