Бош саҳифа / Жамият / Армиямиз ворислари

Армиямиз ворислари

Миллий армиямиз билан ҳақли равишда  фахрлансак арзийди.

Уларнинг салоҳиятини янада юксалтириш мақсадида Президентимиз ташаббуси билан “Темурбеклар мактаби” ва республикамиздаги мавжуд 29 касб-ҳунар коллежи ва академик лицейда олий ҳарбий ўқув юртларига номзодлар тайёрлаш махсус гуруҳлари ташкил этилгани миллий армиямизни салоҳиятли кадрлар билан таъминлашга қаратилган яна бир муҳим қадамдир.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 24 январдаги қарорига асосан “Ҳарбий академик лицейлар ҳамда олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни тайёрлаш бўйича қўшимча вазифалар юкланган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг махсус гуруҳларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби” тўғрисидаги низом қабул қилинди.

Белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиалининг академик лице- йида ташкил этилган махсус гуруҳга ҳам вилоятимиз ёшларидан 26 нафари белгиланган давлат таълим стандартлари асосида танлаб олинди.

— Барча синовларни муваффақиятли топширгач, махсус гуруҳга қабул қилинганимни эълон қилганида кўзларимдан ёш қалқиб кетганди. Айниқса, оиладагиларимнинг қувончини кўрсангиз эди. Отам ҳарбий хизматчи. Шундан бўлса керак, ёшлигимдан ҳарбий бўлишни ҳавас қилардим, — дейди Миржалол Шойимқулов.

Махсус гуруҳ ўқувчилари айни вақтда таълим муассасасидаги дарс жараёнларидан ташқари ҳарбий ўқув режалари асосида дастлабки кўникмаларни ўзлаштириб боришади. Уларга фанлар кесимида 17 нафар ва чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари таълим беришмоқда.

— Ўқув хоналаримиз босқичма-босчқич ҳарбий ва тиббий жиҳозлар ҳамда кўргазмали қуроллар билан таъминланмоқда. Ахборот ресурс маркази ва “Маънавият хонаси” ёшларимизниг энг севимли масканига айланган. Кўп йиллардан буён ҳарбий соҳада фаолият олиб борганман. Аммо, бугунги ёшларга ғамхўрлик намунасини кўриб, тўғриси уларга ҳавас қиламан, — дейди чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси Алишер Хўжамуродов.

Президентимизнинг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармонидаги “Буюк давлат арбоби ва саркарда Соҳибқирон Амир Темурнинг Ватанга садоқат, эл-юртни ардоқлаш, мардлик, фидойилик ва адолатпарварлик каби юксак фазилатлари ёш авлод учун ўрнак бўлиб хизмат қилишини инобатга олган ҳолда, республиканинг барча ҳарбий академик лицейларига “Темурбеклар мактаби” номи берилсин», деган жумлалардан қалбинг тоғдек юксалади. Ҳақиқатда, синф партасида бор вужуд билан А. Темур, Ж. Мангуберди, З. Бобурдек саркадаларнинг жасоратидан, маънавий оламидан сабоқ олаётган ёшларимиз онгу шуурига ҳеч бир бузғунчи ғоя дахл қилолмайди.

Алиёр РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE