Бош саҳифа / Адабиёт / Архивда шахсий фонд

Архивда шахсий фонд

Қобил Рашидов собиқ Тошкент халқ хўжалиги институтининг режалаштириш ва меҳнат иқтисодиёт бўлимини 1968 йилда тугатган.

Қ. Рашидов иқтисодчи бўлсада, ижод билан шуғулланиб келади. Унинг 1996 йилда Бойсун тарихига бағишланган “Туташ тақдирлар” номли илк китоби чоп этилган. Шундан сўнг, “Бойсун олимлари”, “Ҳазрат Султон Валий”, “Замин заргари”, “Бойсунлик эл суйган чавандозлар”  каби китоб- лари нашр қилинган.

Яқинда туман давлат архивида ижодкорнинг шахсий фонди ташкил этилгани бойсунликлар учун айни муддао бўлди. Эндиликда ижодкор фаолияти, тарихий манбалар, туман тарихига оид ёзилган китоб ва  қўлёзмалари, фотосуратлар миллий архив фондидан ўрин олди.

Бу туман  тарихи билан қизиқувчилар ва тадқиқотчи-мутахассислар учун муҳим манбадир.

М. АБДУЛЛАЕВ,
Бойсун туман давлат архиви директори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Адабиётшунослар анжумани

Адабиёт барча замонларда ҳар бир миллатнинг бадиий-эстетик тафаккурини, дунёқараши, миллий ўзлигини белгилайдиган санъат тури ҳисобланади. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan