Бош саҳифа / Таълим / Ардоқланаётган касб

Ардоқланаётган касб

Меҳнат фаолиятимни 1995 йил Қумқўрғон туманидаги 40-умумтаълим мактабида бошлагандим. 2008 йилдан Бойсун туманининг 34-умумтаълим мактабида бошланғич синф ўқувчиларига таълим-тарбия бериб келаяпман. Педагоглик фаолиятимга 24 йилдан ошди. Кўплаб шогирдлар етиштирдим. Улар орасида ўқитувчи бўлиб ишлаётганлари ҳам анча.

Ўқитувчилик шарафли касб. Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан юртимизда барча жабҳаларда туб ўзгаришлар, шу жумладан, таълим соҳасида беқиёс ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Таълим соҳасида қабул қилинаётган қарор ва фармонлар ўқитувчиларнинг ижтимоий мавқеи ва нуфузини оширишга қаратилаётгани бизни янада илҳомлантириб, ғайрат-шижоат билан ишлашга ундамоқда. Президентимизнинг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони умумий ўрта таълимни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш, баркамол авлодни тарбиялаш, ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий ва интеллектуал ривожланишини таъминлашга қаратилганлиги тасдиғини топмоқда.

Фармон ижроси юзасидан ўқитувчилар ҳаётида улкан ўзгаришлар рўй бермоқда. Умумтаълим муассасаларининг педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби қайта кўриб чиқилганлиги натижасида ўқитувчилар малака тоифаларини оширдилар. Жумладан, мен ҳам июнь ойида навбатдан ташқари аттестациядан муваффақиятли ўтиб, олий малака тоифасига эга бўлдим. Мактабимизнинг яна уч нафар ўқитувчиси биринчи тоифага эга бўлишди.

 Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 23 августда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчининг мавқеини ошириш масаласига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар туфайли ўқитувчи чин маънода қадр топди. Таълимдаги ўзгаришлар, ислоҳотлардан барча ўқитувчи миннатдор. Президентимиз ва ҳукумат қарорларига кўра мажбурий меҳнатдан, ўринсиз текширувлардан, ортиқча қоғозбозликдан озод бўлди. Яратилаётган шароитлар ўз устимизда кўпроқ ишлашимизга имкон бермоқда. Мактабимизда фанлар бўйича қўшимча тўгараклар ташкил қилинди. “Компьютер саводхонлиги”, “Ёш физик”, “Она тили”, “Ёш математик”, “Ёш тарихчи”, “Ўлкашунос”, “Бадиий ҳаваскорлик”, “Моҳир қўллар”, “Спорт“, “Миллий кураш”, “Волейбол ва футбол”, бошланғич синф ўқувчилари учун “Ифодали ўқиш”, “Ҳуснихат” ва “Қизиқарли математика” тўгараклари мунтазам фаолият юритмоқда. Ўқувчилар бу тўгаракларда қатнашиб, билимларини оширмоқда. Тўгаракларда олдинги йилларда мактаб ва коллежларни битириб, олий ўқув юртларига киролмаган ёшларимиз ҳам қатнашиб, билимларини мустаҳкамлашмоқда. Жорий йилда мактабни битирган ўқувчиларимизнинг олти нафари ўқитувчи бўлиш истагида олий ўқув юртларига ўқишга киришди. Бир сўз билан айтганда ўқитувчининг қадри ва мавқеи ошиб бораяпти.

Абдужаббор Исмаилов,
Бойсун туманидаги
34-умумтаълим мактаби
олий тоифали бошланғич
синф ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Унутилмас учрашув

Анъанага айланиб келаётган “Устоз ва шогирдлар учрашуви” бу йил ҳар қачонгидан ҳам ўзгача руҳда ўтди. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE