Бош саҳифа / Маданият / Ғарбми, Шарқми — ўз уйинг яхши!

Ғарбми, Шарқми — ўз уйинг яхши!

Ёш эдим. Мамлакатимиз мустақилликка эришгунга қадар 70 йилдан ошиқроқ вақт давомида мустамлака ҳолатида бўлганини ойнаи жаҳон орқали кўп бора эшитардим. Кунлардан бир кун бобомдан “мустамлака нима дегани”, деб сўрадим.

— Бу эрки, ихтиёри ўзида бўлмаган одам,— деган эди бобом. — Бутун умр бошқа биров учун яшайсан. Бошқа биров учун ишлайсан. “У” сенга нима берса, шу билан кифояланасан, ортиқча нарса сўрашга ҳаққинг йўқ! “У” нимани истаса, шуни гапирасан! Истаган вақтда сени ҳақорат қилишга, Іурурингни оёқости қилишга ҳаққи бор, деб билади ва бунинг учун сендан доимо мамнун бўлиб яшашингни талаб қилади! Нимани истаса, шуни маъқуллайсан! Нимани ўқишингни, нимани ўрганишингни, ўқиганларинг ичида нималарга риоя қилишингни ҳам у белгилаб беради.  Борадиган жойингга ҳам рухсат сўраб борасан. Агар рухсат берса, яқинларингдан хабар оласан, бермаса, йўқ. Рухсат берса, тўй-маъракаларга қатнашасан, бермаса — йўқ. Кимга, қачон, нимага эътиқод қилишингни ҳам “У” ўргатгандек қиласан! Ҳаётдаги мақсадингни ҳам, қандай яшашни, кимни яхши кўриш-у кимни ёмон кўришингни ҳам “У” белгилаб беради. Хулласи калом, “У” нинг чизган чизиІидан чиқишинг мумкин эмас!

— Шунақа бўлиши ҳам мумкинми?

— Аждодларимиз мана шундай таҳликали, оІир замонларда ҳам ўзлигини йўқотмаслик учун курашишган. Бу йўлда бир неча юзлаб, минглаб улуІ инсонлар жонларини фидо қилишган.

— Демак, мустақиллик, истиқлол дегани…

— Худди шундай,— деди бобом сўзимни бўлиб. — Мустақиллик, истиқлол — бу авваламбор инсоний эрк дегани. Сенинг ўқишинг, таълим олишинг ва яшашинг учун барча шарт-шароит яратиб берилганми, демак, қолганини ҳалол меҳнатинг билан ўзинг яратиб олишинг керак. Бунинг учун эса барча имкониятлар муҳайё этилган. Бу кунларнинг қадрига етиш керак! Болам,бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор. Бу кунларга етиб келгунига қадар одамлар нима кунларни, ноҳақлигу адолатсизликларни кўришмади. Назаримда, бугун одамлардан шукроналик бироз кўтарилгандек. Чет элларни, хорижларга бориб яшашни, ишлашни ҳавас қилишади. Ўз уйингга нима етсин! Тадбиркорлик қилмоқчимисан, марҳамат, кредит ол! Деҳқончилик қилишни истайсанми — ер ажратишаяпти. Четга қараб югураётганларга, сенларга яна нима керак, деб сўрагим келади. Ўзга юртларда катта пуллар эвазига қул бўлгандан кўра, топганингга шукур қилиб, юртингда бек бўлганга нима етсин!..

Бобомнинг шунақа гапларини эшитиб, рости, маза қиламан! Қари билганни пари билмайди, деб шунга айтсалар керакда!

Назокат ҚЎЛДОШЕВА,
 Қизириқ тумани

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Қизиқарли дастурлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan