Ҳарбийларга имтиёз

0
67

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 6 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида мазкур жиҳатлар ўз ифодасини топмоқда. Эндиликда камида олти ой хизмат қилган муддатли ҳарбий хизматчиларга тадбиркорлик фаолияти учун ҳужжатларни расмийлаштириш ва кредитлар бериш йўлга қўйилади.

Айтиш жоизки, ушбу тадбирлар якуни бўйича муддатли ҳарбий хизматнинг ўрнак кўрсатган ҳарбий хизматчиларига имтиёзли кредитларни расмийлаштириши учун сертификатлар берилади. Мудофаа вазирлигининг жанговар қисмлари ва жанговар таъминот бўлинмаларининг офицерларига ҳамда сержантлар ва оддий аскарлар таркибининг шартнома бўйича ҳарбий хизматчиларига бюджет енгил автомобиллари сотиб олиши учун қуйидаги шартларда имтиёзли кредитлар ажратилиши кўзда тутилмоқда:

— кредит муддати уч ойлик имтиёзли давр билан 10 йил;

— дастлабки бадал сотиб олинадиган автотранспорт воситаси қийматининг 15 фоизи;

— фоиз ставкаси кредит берилган санадан йилига 7 фоиз.

Ҳар бир ҳарбий қисмдан жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарликда энг ўрнак кўрсатган 10 нафаргача киши шундай тарзда қўллаб-қувватланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг тақдимномалари бўйича жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарликда энг ўрнак кўрсатган офицерлар ҳамда сержантлар ва оддий аскарлар таркибининг бошқа хоҳловчи шартнома бўйича ҳарбий хизматчиларига банкларнинг кредитлари ҳисобига мамлакатимизда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сотиб олишда кўмаклашилади.

Озод ЖЎРАБОЕВ,
Термиз ҳарбий
прокурори ёрдамчиси

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг