Бош саҳифа / Жамият / Ҳарбийлар уйли бўлди

Ҳарбийлар уйли бўлди

Термиз шаҳридаги “Шодлик” маҳалласи, “Тотувлик” кўчасида 32 хонадондан иборат кўп қаватли турар жой биноси фойдаланишга топширилди.

Ватан ҳимоячиларининг оила аъзолари учун бунёд этилган мазкур иншоотнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Б. Пўлатов, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбар-ходимлари, Жанубий-ғарбий махсус ҳарбий округи қўмондонлиги раҳбарияти вакиллари, ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Юрт посбонларининг оила аъзоларининг яхши ва фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлаш мақсадида бунёд этилган турар жой биносидаги хонадонлар икки ва уч хонадан иборат бўлиб, барча шароитлар муҳайё этилган.

— Энг улуғ, энг азиз айём кунларида топширилган янги уйлардан бирига эга бўлганимиздан хурсандман, — дейди самарқандлик Салима Азимова. — Авваллари ижарама-ижара, фарзандларимиз ҳам бир неча мактабгача таълим муассасаси ва ўрта таълим мактабларига алмашишларига тўғри келарди. Яратилган бундай қулайликдан ғоят мамнунмиз.

Термиз шаҳридаги ҳарбий қисмлардан бирида “Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни” муносабати билан вилоятдаги ёзувчи-шоирлар, ижодкорлар ва ҳарбийлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

— Бугун биз, мустақил фикрлайдиган, дунёқараши кенг, иймон-эътиқоди, иродаси мустаҳкам, ҳар қандай шароитда ҳам Ватан мудофаасига шай ҳарбий хизматчиларни тарбиялашимиз лозим, — дейди ҳарбий қисм командири Яҳё Абдураҳмонов. — Бундай тадбирлар эса уларнинг мантиқий, ижодий ва таҳлилий фикрлаш доирасини кенгайтиришга ёрдам беради.

Сарвар ТЎРАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan