Ҳарбийлар оромгоҳда

0
43

Термиз шаҳридаги “Амударё” соғломлаштириш болалар оромгоҳида “Ёшлар — келажагимиз” Давлат дастури тўғрисидаги Президент фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ҳарбий ватанпарварлик тадбири бўлиб ўтди.

Миллий гвардияга қарашли ҳарбий қисм ва Ёшлар иттифоқи Термиз шаҳар кенгаши оромгоҳда дам олаётган ўқувчилар ўртасида спортнинг шахмат-шашка, сузиш, қувноқлар ва зукколар беллашувларини ўтказди. Сўнгра Миллий гвардия жанговар фаолиятида фойдаланаётган қурол-аслаҳа ва махсус воситалар кўргазмали намойиш қилинди.

Тадбир иштирокчиларига мудофаа қудратимиз, соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумотлар берилди. Ёшларнинг ҳарбийлик касби, унинг юксак масъулияти ҳақидаги саволларига батафсил жавоблар қайтарилди. Мусобақалар ғолибларига ташкилотчилар томонидан дипломлар топширилиб, концерт дастури намойиш қилинди.

Ф. УСМОНХОДЖАЕВ,
ҳарбий хизматчи

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг