Бош саҳифа / Жамият / Ҳарбийлар болажонлар даврасида

Ҳарбийлар болажонлар даврасида

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 26 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 14 декабридан 2018 йилнинг 15 январигача мамлакатимизда “Ватанпарварлик ойлиги” эълон қилиниб, ҳарбийларимиз кенг жамоатчилик, айниқса, ёшлар даврасида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келишмоқда. 

Термиз шаҳридаги 12-меҳрибонлик уйида болажонларнинг ҳарбийлар иштирокида бўлиб ўтган учрашуви ҳам эзгу фазилатларни тар ғиб қилиш, ёшлар онгу шуурида муқаддас замини ва халқига бўлган бетакрор муҳаббатни шакллантиришга қаратилди. Шеробод туманида фаолият олиб бораётган ҳарбий қисм хизматчилари болаларга ўзбек ва жаҳон болалар адабиёти дурдоналарини ва Янги йил совғаларини топширар эканлар, бахтиёр болалик сурурини тилаб, ватанимиз сарҳадлари ҳамиша ишончли қўлларда эканлигини таъкидлаб ўтишди.

Болажонларнинг бадиий чиқишлари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

— Болалар қувончига шерик бўлиш, киши қалбини янада поклайди, — дейишди майор Рустам Мелибоев ва капитан Муҳаммад Азимовлар.

Алиёр РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan