Бош саҳифа / Жамият / Ҳарбийлар болалар ҳузурида

Ҳарбийлар болалар ҳузурида

Халқимизда савоб ишни ҳар ким ҳар кун қилмоғи лозим, деган ҳикмат бежиз айтилмаган.

Уйдами, ишхонадами савобли амаллар кўпроқ бажарилса, юртимиз ва элимизда хайр-барака, меҳр-оқибат кўпаяди. Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округига қарашли Денов шаҳрида жойлашган Н-ҳарбий қисм командири подполковник Мурод Тошбоев бир гуруҳ офицерлар билан Термиз шаҳридаги 12-Меҳрибонлик уйига ташриф буюришди.

Бу ерда Термиз ҳарбий прокуратураси ходими, адлия капитани Ғ. Раҳмонов, ҳарбий қисм командир ва зобитлари, меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иштирокида қизиқарли тадбир бўлиб ўтди. Ҳарбий қисм хизматчилари томонидан болаларга кўнгилочар саҳна кўринишлари намойиш этилди. Улар аскар ва офицерлар чиқишларини зўр қизиқиш билан кузатдилар. Шундан сўнг ҳарбий қисм шахсий таркиби номидан меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ширинликлар ва қимматбаҳо совғалар улашилди.

Ж. СОЛИЖОНОВ,
ҳарбий қисм сержанти

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Муносиб рағбат

Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan