Бош саҳифа / Жамият / Ҳарбий бўлишга тайёрмисиз!

Ҳарбий бўлишга тайёрмисиз!

Ёшларни ҳарбий хизматга, хусусан, олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришга тайёрлаб бориш, келажагимиз эгалари қалбида Ватанга муҳаббат, юрт тақдири учун дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлашга қаратилган чоратадбирлар бугун ўз мевасини бермоқда.

Шу боис, миллий армиямиз юртимиз ўғлонлари учун чинакам мардлик, фидойилик ва ватанпарварлик мактабига айланди. Буни бугун барча юртдошларимиз ғурур ва ифтихор билан эътироф этишмоқда.

Ангор туманидаги 12-умумтаълим мактабида ўқувчи-ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилган тадбирда ҳам ана шулар хусусида сўз юритилди. Ангор тумани мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, подполковник Ф.Қаюмов, Ўзбекистон мусулмонлар идораси Ангор тумани вакили Э.Гулмуродов ҳамда Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Ж.Холназаровлар иштирок этган тадбирда офицерлик — шарафли касб эканлиги, Ватан тинчлигини асраш, унга садоқат билан хизмат қилиш эса бурчимиз эканлиги алоҳида таъкидланди.

Тадбир давомида Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги таълим муассасаларига ўқишга кириш истагида бўлган ёшларга ҳарбий йўналишдаги олий ўқув юртлари ҳақида маълумот берилиб, бунинг учун ёшликданоқ спорт билан шуғулланиш ҳамда фанларни яхши ўзлаштириш лозимлиги уқтирилди.

Виталий ЗАЙЦЕВ,
вилоят мудофаа ишлари бошқармаси бўлим бошлиғи, подполковник

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan