Бош саҳифа / Жамият / Аравачалар топширилди

Аравачалар топширилди

Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий муҳофазасига доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиб келинади. Амалга оширилаётган ижтимоий муҳофаза тадбирлари хайрли ишларнинг давоми сифатида вилоят ҳокимлиги ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида вилоятимиз туманларида истиқомат қилаётган ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик аравачалари топширилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, жамоатчилик гуруҳлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда тиббиёт бирлашмалари томонидан ўтказилган учрашув ва мулоқотларда фуқаролар талаблари ўрганилган эди. Куни кеча тасдиқланган режага мувофиқ хайрли тадбир Ангор туманидан бошланди. Туман маданият уйида  байрамона руҳда ташкил этилган тадбирда вилоят “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ҳамда тиббиёт бирлашмаси вакиллари иштирок этди. Дастлаб, Ангор туман ҳокими Б.Ибатов, вилоят ҳокими ўринбосари Р.Чориевлар бугун ҳеч бир фуқаро, унинг мурожаати   эътибордан четда қолмаслигини ва хайрли ишлар бардавом бўлишини қайд этишди. Шу куни тумандаги 20 нафар фуқарога ногиронлик аравачалари топширилди.

— Фарзандларим ва неваларим ардоғида ҳаёт кечирмоқдаман,­— дейди “Наврўз” маҳалласида истиқомат қилувчи 72 ёшли Чори бобо Мирзаев.—Маҳалла фуқаролар йиғини, патронаж ҳамширалари доимий ҳолимдан хабардор бўлиб туришади. Эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорман.

­Навбатдаги манзил сўлим Бойсун бўлди. Туман марказидаги мада-ният уйидан таралган карнай-сурнай садолари эрта тонгдан барчани хайрли тадбирга чорлади. Чекка қишлоқлардан тадбирга таклиф этилган ногиронлиги бўлган шахс-лар ташкилотчилар томонидан муносиб кутиб олинди. Тадбирда туман ҳокими Ўктам Тўраев, вилоят ҳокими ўринбосари Р.Чориев катта байрамлар арафасидаги ушбу хайрли ишлар давом этажагини айтди. Бойсунда ҳам 20 нафар ногиронлиги бўлган  шахсга ногиронлик аравачалари топширилди. Фольклор жамоаларнинг концерт дастурлари йиғилганларга байрамона кайфият улашди.

­Маълумот ўрнида айтиш жоизки, вилоятимиз шаҳар ва туманлари бўйлаб ушбу хайрли тадбирлар 26 апрелгача давом этади. Уларда 300 нафарга яқин фуқароларимизга ногиронлик аравачалари топширилади.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE