Бош саҳифа / Жамият / Ҳаракат хавфсизлиги

Ҳаракат хавфсизлиги

Юрт ободлиги, эл фаровонлиги, халқ хўжалиги ривожи ва тараққиётида темир йўлнинг аҳамияти ниҳоятда каттадир.

Бу йўллар орқали минг-минг тонналаб саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари буюртмачи ҳамда истеъмолчиларга етказилади. Шу сабабли ҳам темир йўлларни иқтисодиётимизнинг “қон томирлари” деб аташади.

Корхонамиз жамосининг асосий вазифаси поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлашдан иборат. Бунинг учун йил давомида темир йўлларни таъмирлаш ва ҳаракат белгиларини, йўл кесишмаларини қўриқлаш, лозим бўлганда рельсларни алмаштириш каби ишларни олиб борамиз.

Корхонамиз тасарруфидаги кесишмаларнинг 48 таси асосий темир йўлларда бўлиб, 7 таси қўриқланадиган, 41 таси қўриқланмайдиган темир йўл кесишмаларидир. Бу қурилмалар 216.8 километр темир йўл ичида жойлашган бўлиб, булар ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда асосий воситалардир.

Темир йўл масофа корхонаси раҳбарияти, давлат назорат инспекцияси томонидан шу йилнинг ўтган саккиз ойида ўнлаб мактаб, маҳалла, ташкилот, фермер, автотранспрот хўжаликларида тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилди. Натижада ўтган йилнинг шу даврига нисбатан кесишмалардаги қоидабузарликлар анча камайди. Мавриди келганда шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, охирги вақтда Термиз — Қумқўрғон, Термиз — Больдир йўналишида темир йўл яқинида яшайдиган аҳоли томонидан темир йўл атрофларида чорва молларини боқиш ва қаровсиз қолдириш ёки ёш болаларга ишониб ташлаб кетиш ҳолатлари учраб турибди. Бунинг оқибатида моллар темир йўлга чиқиб, поездлар ҳаракатини қийинлаштирмоқда. Боз устига ушбу жойларда айрим ёш болалар томонидан рельслар устига ҳар хил қаттиқ жисмларни қўйиб кетиш ҳоллари учраяпти.

Ваҳоланки, ҳозирги кунда Тошкент — Термиз йуналишида Насаф тез- юрар электропоезди соатига 100-120 километр тезликда шовқинсиз ҳаракатланмоқда. Аммо темир йўл атрофида яшовчи фуқароларимиз эътиборсизлиги ҳамон кузатилмоқда. Бу эса ҳаракат хавфсизлигига хавф солиб, ёш болаларимиз ҳаётига рахна солмоқда.

Энг ачинарлиси, темир йўлга яқин истиқомат қилаётган аҳоли темир йўллар атрофида чиқинди тўкиб, бир томондан манзарани бузаяпти ва атроф-муҳитга зиён етказишмоқда. Темир йўл ҳаммамизники. Қайсидир маънода ҳар биримиз темир йўл хизматидан фойдаланамиз. Бас, шундай экан, темир йўллар атрофини чиқиндихонага айлантирмаслик, балки тоза-озода сақланишига ҳисса қўшмоғимиз шарт. Қолаверса, ҳаракат хавф- сизлигини таъминлаш ҳам ўзимизнинг саломатлигимизни асрайди. Бунга бефарқ бўлмайлик!

Н. СОАТОВ,
Термиз темир йўл масофа корхонаси раҳбари
О. ҚУРБОННАЗАРОВ,
«Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси
Қашқадарё филиали бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Anemiya «urfi»

Unim kam, bunim kam, ustiga ustak qonim kam, deya zorlanishdan ma’ni yo‘q. Negaki, bularning barini …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan