Бош саҳифа / Сиёсат / “Ҳар юракка бўлсин жо, Бизнинг Конституция”

“Ҳар юракка бўлсин жо, Бизнинг Конституция”

Термиз шаҳридаги муҳташам Санъат саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотлари, кенг жамоатчилик вакиллари, фан, маданият, санъат ва спорт намояндалари иштирок этдилар.

Байрам тадбирида Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Пўлатов маъруза қилди. Унда таъкидланганидек, ўтган йиллар давомида юртимиз тинчлиги, Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш борасида қандай улкан муваффақиятларни қўлга киритган бўлсак, буларнинг барчасига Конституциямиз туфайли эришмоқдамиз. Шунинг учун ҳам Бош қомусимизнинг аҳамияти ва моҳиятини, ҳаётимиздаги ўрни ва таъсирини, қадр-қимматини янада чуқурроқ англаб бормоқдамиз. Шу билан бирга унга бўлган ҳурмат-эътиборимиз тобора ортмоқда.

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 13 июлдаги “Маҳалла ифтихори“ кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги қарори маҳалла тизими ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган юртдошларимиз меҳнатига муносиб рағбат бўлди.

Илк бор берилаётган ушбу нишонга жорий йилда вилоятимиздан 25 нафар фаол ва ташаббускор фуқаро ҳамда жамоатчилик тузилмалари вакиллари муносиб кўрилди.

Тадбирда ушбу кўкрак нишони, унинг гувоҳномаси ва пул мукофоти ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.

Тантанали маросимда намойиш этилган таниқли эстрада хонандалари, хусусан, хушовоз хонанда Наргиза Азимова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурашид Йўлдошев ҳамда ёш ижрочилар иштирокидаги концерт дастури иштирокчиларга ўзгача кайфият бағишлади.

Эслатиб ўтамиз, байрам тадбирлари вилоятимиз шаҳар ва туманларида ҳам давом этмоқда.

ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Давлат фуқаролик хизматчилари ўқув соати

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида давлат …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan