Бош саҳифа / Адабиёт / Ҳар ким аравасини тортиши даркор!

Ҳар ким аравасини тортиши даркор!

Мос бўлиб қадамлар замон зайлига,
Тоймасдан чиқса ҳам лой, балчиқ , муз, қор.
Тойса ҳам даст туриб сафда майлига,
ҲАР КИМ АРАВАСИНИ ТОРТИШИ ДАРКОР!

Ташаббус бор бўлсин, йўқ бўлсин ҳадик,
Сурхонча дангаллик равшан ойдан-да.
Бу майдон мардники, қадни тутиб тик,
ҲАР КИМ АРАВАСИНИ ТОРТСИН МАЙДОНДА!

Деманг май мастлиги, мансаб мастлиги,
Ҳали йўллар олис бизнинг мўлжалда.
Панд бермай йўлларнинг баланд-пастлиги,
ҲАР КИМ АРАВАСИНИ ТОРТСИН БУ ЙЎЛДА!

Аравага ортинг бино учун ғишт,
Уни кутиб турар уста  МИР МЕЪМОР.
МЕЪМОР қурган бино барчага тегиш,
ЛЕК ҲАР КИМ АРАВАСИН ТОРТИШИ ДАРКОР!

Ҳар ким аравасини тортсин тик туриб,
Айро тушманг асло бари ўтади.
БУЮК МЕЪМОР қурган бино ёнида,
БИЗНИ ЭГАРЛАНГАН ОТЛАР КУТАДИ!

Райҳона РАҲИМОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Китоб офтоб

Ҳақиқатдан ҳам китоб туфайли дунёни теран англай бошлаймиз. Унинг ёрдами билан ҳаётда ўз ўрнимизни топамиз. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE